2021 йилнинг 9 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ва "Carbon-Полймер" мас'улияти чекланган жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
“Carbon-Полймер” Мчж 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Олмалиқ шаҳрида жойлашган. У графит буюмлар ҳамда полимерлар ишлаб чиқаришда Ўзбекистон бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Бу ерда саноат ва маиший техника учун графит ва металографит чўткалар, шунингдек, графит электродлар, подшипниклар, втулкалар ва зичлагичлар ҳамда текстолит, шишали текстолит ва гетинакс каби электроизолясион материаллар ва полимерлардан бошқа композит материаллар ишлаб чиқарилади.

Корхона томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асосий материаллардан бири бу сифатли графитдир. Айнан шу омил “Carbon-Полймер” Мчж ва Фанлар академиясининг Навоий бўлими ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга асос бўлди. Навоий бўлими олимлари томонидан 2018-2019 йилларда "Графитли сурков маҳсулот олиш мақсадида Тошқазган кони графит рудаларини бойитиш технологиясини ишлаб чиқиш" инновасион лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Натижада бойитилган графит консентрациясининг экспериментал партияси олинди.
Бундан ташқари, 2020 йил 12-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз та'лим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4805-сонли қарорининг 15-банди билан “Кимё ва биология йўналишларидаги илмий ташкилотларнинг истиқболли илмий ишланмаларини тижоратлаштиришни ташкил этиш дастури”ни ўз ичига олган 7-илова тасдиқланган. Мазкур дастурнинг 29-бандида “Тошқазган кони ма'данидан электротехника, металлургия ва кимё саноатида фойдаланишга яроқли бўлган графит бойитмасини олиш” ишланмаси келтирилган. Унга мувофиқ тажриба-синов ишларини ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу мавзуда, Навоий бўлими томонидан “Манзилли жадвал” тайёрланди ва тегишли корхона ва ташкилотлар билан келишилди ва тасдиқланди.
Музокаралар чоғида “Carbon-Полймер” Мчжнинг бош директори Уктамхон Ғуломов Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаэвга у раҳбарлик қилаётган корхона юқорида келтирилган Юртбошимизнинг қарори билан белгилаб берилган вазифаларни биргаликда ечишга кўмаклашишга тайёр эканлигини айтиб, Бўлим олимларига корхона лабораториясида ишлашга рухсат берилиши ҳамда корхонада олимлар учун алоҳида қилиб ишларни олиб боришга хона ажратилиши имконияти борлигини та'кидлаб ўтди. А.Мирзаев, ўз навбатида, корхонадаги мавжуд техник ишлаб чиқариш муаммоларини ечишда Фанинг илмий-тадқиқот институтлари олимларини жалб қилган ҳолда тадқиқотлар олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.
Келгуси ҳафталарда Навоий шаҳрида жойлашган “Гидро Станко Сервис” Мчж билан шунга ўхшаш меморандум имзолаш режалаштирилган. Мазкур корхона асосан тоғ-кон, нефт ва газ соҳалари учун саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Шуни та'кидлаш жоизки, 2021 йил бошидан буён Навоий бўлими томонидан “Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” АЖ ва “ГИДРОИНГЕО институти” ДМ билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.