Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими илмий-тадқиқот лабораториясига Навоий шаҳар Президент мактабининг биология йўналишидаги 10-синф ўқувчилари ўз ўқитувчилари Нафосат Келдиёрова ва Жардан жаноб Эдриан билан бирга ташриф буюрдилар. Мақсад - Бўлим ишланмалари билан яқиндан танишиш, олимлар билан суҳбатлашишдир.

Бўлим раисининг ўринбосари Қувондиқ Нурбоев сўзга чиқиб, Фанлар академияси Навоий бўлими фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш учун тегишли равишда ҳудуддаги йирик саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалигининг техник, технологик ва экологик муаммоларини ҳал этиш учун Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилганини айтиб ўтди.
2018 йилда Бўлимда докторантура очилган бўлиб, докторлик диссертациялар ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, Навоий кон-металлургия комбинатининг муаммоли масалаларини ечишга қаратилган. Бугунги кунда 3та босқичда 18 таянч докторантлари та'лим олишмоқда. Бўлимнинг 1та Dsc докторанти ва 8та Пҳд таянч докторантлари, шинингдек 4таси муддатидан олдин ўз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилганларини ҳамда 2020 йилдан бошлаб Бўлимда Стажёр-тадқиқотчилар институти фаолият кўрсатаётганини та'кидлади.

Ўз навбатида Н.Келдиёрова Президент мактаби ихтисослаштирилган давлат умумта'лим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитишни та'минлашга қаратилганлигини айтиб ўтди.
Икки қаватли мактаб биноси 2021 йилда қурилиб, муассаса ноябр ойида расмий ўз фаолиятини бошлади. Мактаб қурилишида илғор архитектура технологияларидан фойдаланилди. Барча синф хоналари замонавий жиҳозлар, лаборатория асбоблари, электрон доскалар билан та'минланган.

Олти минг нафарга яқин талабгор орасидан 5-10-синфга 144 нафар ўқувчи, қарийб минг нафар педагог ичидан 35 нафар, шунингдек 5 нафар хорижий ўқитувчи кўп босқичли синовлар асосида сараланди. Ўқувчилар учун замонавий ётоқхона қад кўтарган бўлиб, ўқувчилар 5 маҳал овқат, ўқув қуроллари, мактаб формалари (мавсумга қараб барча турдаги) ва бошқа барча харажатлар мактаб томонидан та'минланади. Дарслар инглиз тилида олиб борилади.
Сўнгра ўқувчилар бевосита жойларда, я'ни лабораторияларда Бўлим ишланмалари билан танишдилар. Хусусан, улар Тошқазган конидаги графит рудасини флотасион бойитиш жараёнини кўриб, ишлаб чиқариш учун биронта дарахт нобут бўлмаган тош қоғознинг афзалликларини баҳоладилар. Мактаб ўқувчиларида иссиқхоналарда экин экиш учун вермикулит стаканлари, кварс қумини бойитиш учун пул'сасион колонна ва енгил павловния тахталари намуналари қизиқиш ўйғотди.

Ўқувчиларининг айтишича, улар экскурсиядан мамнун бўлишди. Қ.Нурбонэв уларни олдиндан келишилган ҳолда лабораторияга келиб, Бўлимда фаолият юритаётган Ихтирочилар ва расионализаторлар клуби фаолиятида фаол иштирок этишни таклиф қилди.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.