+998 79 223 42 15

Бўлимга таниқли олимлар ташриф буюришди

2 дақиқа 3 256 кўришлар

2022 йил апрел ойининг сўнгги кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ёш илмий ходим ва докторантларнинг ёдида таниқли олимлар билан учрашув сифатида эсда қоладиган бўлди.

Мисол учун, хотин-қизларнинг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш, интеллектуал мулк об'эктларини ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолиятларига инновацион ёндашувни жорий қилиш мақсадида ўтказилаётган “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларининг инновация ҳафталиги доирасида 28 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиси Навоий бўлимига Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасининг Илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи, техника фанлари доктори, профессор Карима Тухтабаевна Норқулова Навоий вилоятидаги ҳамкасблари билан ташриф буюриб олима хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда олима аёлларнинг илм-фандаги ўрни ва Ўзбекистонда улар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳамда соҳаларда мавжуд муаммолар тўғрисида фикр алмашилди. Жумладан, К.Норқулова Республика ва ҳалқаро миқиёсида ўтказилаётган ёш олимларнинг танловларида лойиҳалар билан иштирок этишни маслаҳат берди.

Шундан сўнг Бўлимнинг хотин-қизлардан иборат докторант ва стажёр-тадқиқотчилари ўзларининг олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари ҳақида гапириб, мехмонларга Бўлимнинг илий-тадқиқот лабораториясига экскурсия уюштирдилар.

Тадбир сўнгида К.Норқулова ёш олималарни илмга жалб қилиш бўйича керакли маслаҳатларни бериб ўтди. Бўлим ёш олималари ва тадқиқотчилари эса ўзларига керакли тавсияларни олганларини та'кидладилар.

29 апрел куни эса Бўлимга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтидан техника фанлари доктори, академик Шафоат Саттарович Намазов бошчилигида бир гуруҳ олимлар ташриф буюриб, Бўлимда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Минерал, айниқса фосфорит ўғитлар йўналишида ишланмалари билан дунёга машҳур академик Ш.Намазов ўз навбатида 2022 йил 19-20 майда Навоийда ўтказишга режалаштирилган Бўлимнинг 5-йиллигига бағишланган кўргазма бўйича тавсияларини бериб ўтди. Бундан ташқари, тадбирда Навоий бўлимига илмий ишланмаларни такомиллаштириш учун замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги лаборатория биноси зарур эканлгини та'кидлаб ўтилди.

ФА Навойи бўлими матубот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими