Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг 27-28 ноябр кунлари Навоий давлат кончилик институтида “Зарафшон воҳасини комплекс инновасион ривожлантириш: ютуқлари, муаммолари ва истиқболлари” ИИ Халқаро илмий-техник анжумани бўлиб ўтди. Унда ФА Навоий бўлими ходимлари фаол қатнашди. Тадбир мобайнида икки тамонлама музокаралар ҳам олиб борилди. Натижада Бўлим ва Белорусия давлат техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилди.

Мазкур ҳужжатни имзолашдан мақсад, томонлар ўртасида шерикчилик муносабатларни ўрнатиш ва инновасион ишланмаларни тижоратлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Белоруссияда тадбиқ этиш учун узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Жумладан, Бўлимда университетнинг янги композит материалларини яратиш, сувда эрийдиган хлорсиз ўғит ишлаб чиқиш, юқори сифатли бетон ва ғўзани қайта ишлаш каби ишланмалари қизиқиш уйғотган бўлса, Белорусиялик меҳмоннинг Бўлим томонидан таклиф этилаётган гипс боғловчи моддаларни ишлаб чиқаришнинг инновасион усули, кварс қумини бойитиш технологияси ва лалми ерларда павловния плантасияларини яратиш лойиҳалари э'тиборини тортди.
Февзи ИСТАБЛАЭВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.