Президент ва ҳукумат топшириқларни бажариш мақсадида


 

Фанлар академияси Навоий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини бажариш йўлларини муҳокамасига бағишланган видеойиғилиш бўлиб ўтди.

 

Онлайн тарзида ўтган йиғилишда Навоий кон-металлургия комбинати, Материалшунослик институти, Ядро физикаси институти, Физика-техника институти ҳамда Микробиология институти вакиллари қатнашди. НКМК мутахасислари ва олимлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2020 йил 8 майдаги баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари томонидан яратилган импорт ўрнини қопловчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлиси ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар 21-сонли баёни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 3 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 95-сонли баёни, 2020 йилнинг 3-4 март кунлари Навоий шаҳрида Фанлар Aкадемияси Навоий бўлими қошидаги Идоралараро илмий-техник кенгашининг еттинчи Кенгайтирилган ишчи йиғилишининг баёни айрим бандлари бажарилишини муҳокама этдилар.

Видеойиғилиш якунлари билан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.


Yangiliklarni telegram kanalimizda kuzatib boring!