Оғир жудолик
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими кадрлар бўйича инспектори Зумрат Намазовна Алимова узоқ давом этган касалликдан сўнг 17 май куни 41 ёшида вафот этди. Ушбу лавозимда у Бўлим ташкил этилган дастлабки кунлардан бошлаб - 2017 йилдан ишлаган эди. У ўзини масъулиятли, ишчан ва малакали ходим, дўстона ва шодмон ҳамкасб сифатида кўрсатди.
Зумрат Намазовнанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Навоий бўлимининг раҳбарияти ва жамоаси чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин!