Hokimlarining o‘rinbosarlari uchun seminarlar


Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаевнинг топшириғига мувофиқ 2021 йилнинг 13-16 апрель кунлари Навоий давлат кончилик институтида туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун қисқа муддатли ўқув семинар тренинглар ташкил этилди.

Ушбу ўқув жараёнларини сифатли олиб бориш мақсадида Республика олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари қаторида Фанлар академияси Навоий бўлимидан ҳам мутахассислар таклиф этилди.

Туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун қисқа муддатли ўқув семинар тренингларида бўлимнинг “Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги” таркибий бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори (PhD) Шаҳноза Қодирова ва катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Ўктам Хакимовлар аграр ва чорвачилик соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, соҳадаги инновацион технологиялар юзасидан маърузалар билан иштирок этишди. Семинар тренинглар давомида Қишлоқ хўжалиги соҳасида Бўлим олимлари томонидан ишлаб чиқилган технологиялар ва услубий қўлланмалар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар ўзларнинг саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олидлар.

Семинар якунида Навоий бўлими раиси ўринбосари Қувондик Нурбоев сўзга чиқиб, ФА Навоий бўлими тўғрисида, бўлимга юклатилган вазифалар ҳақида ҳамда фан, таълим ва ишлаб чиқаришни итеграциялашуви жараёнини жадаллаштириш асносида янги инновацион технологияларни саноатга ва қишлоқ хўжалигига жадал тадбиқ қилиш зарурлигини, шу тариқа маҳсулотлар таннархини пасайтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Семинар ташкилотчилари ФА Навоий бўлими олимларига ўтказилган қизиқарли семинар дарслари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.


Yangiliklarni telegram kanalimizda kuzatib boring!