Ўзбекистонда олиб борилаётган Ёшлар сиёсатига мувофиқ ёшларни илмий фаолиятига янада кенгроқ жалб этиш, ёш исте'дод эгаларини тайёрлаб бориш ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида Навоий шаҳрида “Ёшлар технопарки” курилди. Жорий йилнинг 27 июн куни уни тантанали очиб фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси – бош директори Қувондиқ Санақуловлар сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга уларнинг эртанги кунига алоҳида э'тибор қаратилаётганини, ёш авлодни ҳар бир соҳада етук кадр қилиб та'минлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини та'кидлаб ўтдилар.

Улар рамзий лентасини кесиб, Навоий шаҳар “Ёшлар технопарки”ни очиқ деб э'лон қилдилар ва барчани ичкарига таклиф этдилар. Бу ерда биринчи ва иккинчи қаватларида Фанлар академияси Навоий бўлими, вилоят олий ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари олмилари ва иқтидорли ёшлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион маҳсулотларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Вазирни ва вилоят раҳбариятини Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев Бўлим олимлари ва докторантлари ишланмалари билан таништирди. Жумладан, уларни ва кўргазманинг бошқа иштирокчиларини қуёш консентратори, магнезит ва графитли оловбардош материаллари, вермикулитдан тайёрланган енгил плиталари ва кўчатлар учун бопарчаланувчи тувакчалар ҳамда уруғларни экишдан олдин қобиқлашда ва ўсимликларни барглардан озиқлантиришда бентонитдан фойдаланиш усуллари қизиқтирди.

Та'кидлаш жоиз-ки, инновацияни аҳолининг ҳар бир қатламига олиб кириш учун мана шундай замонавий инфратузилмага эга йўналиши бўйича асбоб ускуналарни ўзида жам этган Навоий “Ёшлар технопарки”нинг марказдан узоқ бўлмаганлиги ва Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг бир қисмида қурилиши, юзлаб иқтидорли ёшлар қамраб олиш имкониятига эга эканлиги, робототехника, web-дастурлаш, график дизайн, комп'ютер саводхонлиги ҳамда чет тиллари каби йўналишларида ўқув курсларининг ҳам ўз ичига қамраб олиши қувонарли ҳолат албатта.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.