+998 79 223 42 15

Техноген чиқиндилардан намуналар олинди

1 дақиқа 3 590 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 3 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 95-сонли баёни 16-бандига мувофиқ тегишли вазирлик ва ташкилотларга Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларининг техноген чиқиндилар таркибидан олтин, кумуш, рангли ва бошқа ноёб металларни ажратиб олиш технологиясини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш топшириғи берилган.

Та'кидлаш жоиз-ки, мазкур вазифани ва бошқа топшириқларини бажариш муҳокамасига бағишланган видеойиғилиш 2020 йилнинг 24 декабр куни Фанлар академияси Навоий бўлими ташаббуси билан ўтказилди. Тадбир қатнашчилари муҳокама давомида топшириқни бажариш мақсадида Фанлар академиясининг тегишли илмий-тадқиқот муассасалари, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат техника университети ҳамда Фанлар академияси Навоий бўлими вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилиши, ушбу ишчи гуруҳ а'золари биргаликда “Навоий кон-металлургия комбинати” Дкнинг ишлаб чиқариш заводларига ташриф буюриб, саноат чиқиндиларидан намуналар олишлари ва таҳлил қилиш учун Фанлар академияси ва тегишли вазирликларнинг илмий ташкилотларига юборишлари – мақсадга мувофиқ, - деган таклифни мақулладилар.

Шундан сўнг 22 кишидан ташкил топган Ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди ва ФА Вице-президенти С.З.Мирзаев томонидан тасдиқланди ҳамда 2021 йилнинг 15-18 март кунлари Ишчи гуруҳ а'золари таркибидан ҳар бир ташкилотдан биттадан вакил олиниб, жами 9 киши Навоий кон-металлургия комбинати билан келишилган ҳолда ва корхона мутахасислари ёрдамида Нкмкга қарашли 1-, 2-, 3-, 4-сонли Гидрометаллургия заводлари ва Маржонбулоқ олтин ажратиб олиш фабрикасидан саноат чиқиндилари намуналари олинди.

Ушбу намуналар Наврўз байрамидан сўнг ФА тегишли Итмлари ва Оўюларига юборилади ва уларнинг таркибидаги лабораторияларида керакли таҳлиллардан ўтказилади.

Таҳлиллар натижалари навбатдаги ички видеойиғилишда муҳокама этилади ва тегишли хулосалар чиқарилади.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими