+998 79 223 42 15

Республика ёш олимлар конференсияси ўтказилди

1 дақиқа 4 250 кўришлар

2018-йил 20-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши, Ўзр ФА Навоий бўлими, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда “Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни” мавзусида Республика ёш олимлар илмий конференсияси бўлиб ўтди. Унда Ўзр ФА раҳбарияти, илмий-тадқиқот муассасалари етакчи тадқиқотчилари, Ёш олимлар кенгаши аъзолари, шунингдек, Термиз, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ёш изланувчилари ҳамда Россия Федерацияси “Салюс” компанияси директори Иванков Егор Александрович ҳам иштирок этишди.

Конференсия икки босқичда – очилиш ва пленар (умумий) йиғилиш ҳамда илмий маърузалар тақдимоти шаклида бўлиб ўтди. Конференсия давомида физика-математика ва техника, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар, уларнинг долзарб муаммолари ва ечимлари ҳақида баҳс-мунозаралар олиб борилди.

Конференсия якунида ёш тадқиқотчилар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими