+998 79 223 42 15

“Қизилқум илмий тадқиқот тажриба стансияси” ДУК ташкил этилди

1 дақиқа 4 133 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган Мажлисда берилган топшириқлар юзасидан жорий йилда Фанлар академияси Навоий бўлимига қарашли “Қизилқум” илмий тадқиқот тажриба стансияси Нурота туманида 500 гектар ер ажратиш ва уруғчиликни ташкил қилиш мақсадида 3 млрд. сум маблағ ажратиш вазифалари юкланган эди.

Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими қошида 2019 йил 6 май куни “Қизилқум илмий тадқиқот тажриба стансияси” Давлат унитар корхонаси ташкил этилди ва Навоий шаҳар Давлат хизматлари агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.

Мазкур корхонада ФА Навоий бўлими олимлари томонидан чўл озуқабоп яйлов ўсимликлари уруғчилиги бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими