+998 79 223 42 15

Қорақалпоғистондаги ярмаркада Навоий бўлими иштирок этди

1 дақиқа 3 164 кўришлар

2021-йилнинг 17-18-июн кунлари Нукус шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Иштирокчилар табиий ва минерал ресурсларни қайта ишлаш, нефт ва газ, кимё, электроэнергетика, қурилиш ҳамда электротехника саноатида ўз фаолиятини олиб борадиган корхона, ташкилот ва компанияларнинг маҳсулотлари билан танишиш имконига эга бўлдилар. Ярмаркада Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими ҳам ўз ишланмалари билан қатнашди.

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахтининг аҳолиси ва меҳмонлари Бўлимнинг қуйидаги маҳсулотлар намуналари билан қизиқдилар. Булар “Вауш” конининг кварс қумлари, доломит ва бентонитладир. Биринчи нома'дан фойдали қазилмани қурилиш ва шиша саноатида хом ашё сифатида қўллаш мумкин. Иккинчисини – оловбардош материаллар ишлаб чиқаришда кенг қўлланадиган магензитни олиш ҳамда ундан соф магний ажратиб олиш учун. Учунчиси эса кукунсимон шаклида - ёғларни тозалаш ва оқартиришда фойдаланиш учун.

Шуни та'кидлаш жоизки, бентонит намликни шимиб олиб сақлайдиган сорбент ҳисобланади. Унинг ушбу хусусияти қишлоқ хўжалики экинларининг ўруғларини, айниқса чигитни, бентонит кукуни билан қобиқлаб экиш технологиясини яратишга асос бўлди. Ушбу коннинг бентонитини нефт-газ қудуқларини бурғулашда фаол ювувчи суюқликлар сифатида фойдаланиш ҳам мумкин.

Бундан ташқари, Бўлим олимлари томонидан ишлаб чиқилган технология ёрдамида Тошқазган кони ма'данидан олинган электротехника, металлургия ва кимё саноатида фойдаланишга яроқли бўлган графит намуналари ва бошқа маҳсулотлар тақдим этилди.

Иштирокчилар Бўлимнинг ишланмаларига оид барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида тантанали равишда ярмаркани ташкиллаштиришдаги фаол иштироки учун ФА Навоий бўлими жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими