+998 79 223 42 15

Олимнинг кўп йиллик ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш

3 дақиқа 3 720 кўришлар

2021 йил 26-27 январ кунлари Фанлар Академияси Навоий бўлимига ва Навоий кон-металлургия комбинатининг 2-сонли Гидрометаллургия заводига ФА Материалшунослик институтининг 1-сонли лаборатория мудири, техника фанлари доктори Рустам Рахимов ташриф буюрди.

Жаҳонга машҳур олимнинг ишланмалари инфрақизил нурланишнинг кенг доирасини тор доирага айлантирадиган функсионал керамика синтезига ихтисослашган. Олинган нурланиш спектри ва унинг вақт параметрлари керамиканинг тузилиши ва унинг синтез технологиясига боғлиқ. Уларни ишлаб чиқариш шароитлари ва талабларига қараб ўзгартирса бўлади. Ушбу технологиялар фан, саноат, тиббиёт ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида кенг қўлланилмоқда. Модулланган инфрақизил нурланиш технологиясини қўллаш соҳалари доимий равишда кенгайиб, янги йўналишларни қамраб олаяпти.

Та'кидлаш жоизки, 2020-йил 24-декабр куни ФА Навоий бўлими ташаббуси билан Бўлим ва Фанлар академиясининг тегишли илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2020 йил 8 майдаги баёнининг 2-иловасида берилган топшириқларнинг бажарилиши ҳолати муҳокамасига бағишланган видеойиғилиш бўлиб ўтди. Иловага киритилган мавзулардан бири Р.Рахимов томонидан ишлаб чиқилган "Бўёқлар ва лакларни полимеризасия қилиш технологияси"дир. Технологиянинг афзалликлари шундаки, унинг ишлатилиши бўяшдан кейин қуритиш вақтини ўн баробар камайтиришга имкон беради, энергия исте'моли камаяди. Бўялган юза бир хил ва бардошли ҳамда пуфакчаларсиз бўлади, чунки бўёқ ичкаридан қурийди. Шу билан бирга, юзани занг ва ёғдан тозалаш жараёнисиз бўяш ҳам мумкин.

Видеойиғилишда ГМЗ-2 заводининг 3-сонли десорбсия сехининг технологик жараёнлари билан жойида танишиб, агрессив эритмалар билан ишлайдиган идиш юзаларини бўяшда тавсия этилган полимеризасия технологиясидан фойдаланиш имкониятини ўрганиш кераклиги та'кидлаб ўтилган ва баённомага киритилган эди.

Бу иш 26 январ кунида амалга оширилди. Р.Рахимов ва Бўлимнинг халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари Қ.Нурбоев НКМК мутахассислари билан бирга 2-сонли Гидрометаллургия заводида бўлдилар. Улар об'эктлар билан танишдилар, у ердаги мухандислар ва ишчилар билан суҳбатлашдилар ва бажаралидиган ишларни бевосита жойида режалаштириб олдилар.

Эртаси куни Р.Рахимов, Қ.Нурбоев, Бўлим раиси А.Мирзаев, НКМК бош муҳандисининг инновасион ривожланиш бўйича ўринбосари К.Дадабаев ҳамда Нкмкнинг янги технологияларни жорий этиш марказининг бошлиғи ўринбосари У.Шарафутдинов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Томонлар ишни самарали бажариш учун, олдин кичик назорат юзасини бўяш билан заводда технологияни дастлабки синовдан ўтказиш кераклиги ҳақида қарорга келишдилар.

Бунинг учун НКМК томонидан олимга сехда ишлатиладиган бўёқ намуналари тақдим этилади, Р.Рахимов эса лабораторияда ҳар бир бўёқ учун керамика ва унинг учун оптимал режимни танлайди ва лаборатория синовларини ўтказади.

27 январ куни Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияси биносида Фермерлар ва олимлар клуби ҳамда Ихтирочилар ва расионализаторлар клубининг умумий илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, Бўлимнинг илмий ходимлари, докторантлари ва стажёр-тадқиқотчилари иштирок этди.

Семинарда Р.Рахимов қишлоқ хўжалиги ва иссиқхоналар учун фойдали бўлган ўз ишланмалари ҳақида сўзлаб берди. Мисол учун, қуёш нурларининг энергиясини инфрақизил нурланишга айлантириш учун ма'лум спектрал ва вақтга боғлиқ хусусиятларини ўзгартириш мумкин бўлган камёб ер элементларининг оксидларига асосланган функсионал керамик материал олим томонидан ишлаб чиқилган. Плёнка-керамик композитлар иссиқхоналарни иситиш учун қуёш нурларининг энергиясидан янада самарали фойдаланиш имконини беради. Бунда дисперс микроқўшимча шаклда фотолюминофорлар нурланиш спектрни узун тўлқинли ҳудудга ўтказади. Тадқиқотлар шуни кўрсатди-ки, уч қатламли плёнка-керамик композитлари шишага нисбатан 14-25%га, уч қатламли турк плёнкаси нисбатан 10-15%га қуёш энергиясидан самаралироқ фойдаланиш имконини беради.

Бундан ташқари, керамика технологиялардан фойдаланиш орқали экинлар уруғларини тезроқ ўсиши, пахта қуритилишига имкон берувчи ишланмалар ҳам олим томонидан яратилган.

Р.Рахимовнинг кўплаб ғоялари тиббиёт соҳасига қаратилган. Шундай қилиб, олим турли хил этиологиялар вируслари билан курашиш учун самарали бўлган усулни ишлаб чиқди. Усулнинг моҳияти шундаки, ҳар қандай вирус ДНК ёки РНК бўлиб, уни нусхалаш ва кўпайтиришни амалга оширадиган тегишли ферментга эга. Агар ушбу фермент ўзгартирилса, вирус ўзидан нусха кўчира олмайди. Ўзбекистонда узун инфрақизил диапазонда юқори зичликдаги импулслар ҳосил қилувчи махсус керамикалар ишлаб чиқилган. Импулслар вирусларни кўпайиш жараёнини тўхтатади, шунинг учун улар кўпая олмайди ва натижада қисқа вақтда нобуд бўлади. Инсон учун бу жараён зарарсиздир.

Тадбир сўнгида таниқли олим саволларга жавоб бериб, ёш олимлар билан “устоз-шогирд” асносида ишлаш истагини билдирди.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими