Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари томонидан ишлаб чиқилган технологиялар асосида хусусий корхоналарда янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Жумладан, куни кеча Навоий вилояти Кармана туманида “Ишлаб чиқариш саноати корхоналари учун кенг қўлланиладиган (микрокал'сит) майдаланган мармар кукунини инновацион усулида ишлаб чиқариш” инновацион лойиҳасини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа “Номаъдан минераллари” Мчж билан биргаликда бевосита Навоий бўлими “Геология, қазиб олиш, қимматбаҳо, рангли металларни ва уранни қайта ишлаш” таркибий бўлими мудири Шерзод Шарипов раҳбарлигида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,2 млрд сўм бўлиб, шундан – 1 190 млн. сўми – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан томонидан ажратилган гранд маблағларидир.

Йиллик қуввати 6 минг тонна бўлган инновацион корхонани ташкил қилинишидан мақсад, махаллий табиий карбонат тоғ жинслари ва таркиби карбонат кал'сийга бой саноат чиқиндиларини утилизасия қилиб, замонавий технологиялар ёрдамида ўта соф тоза даражага келтириш ва ўта юқори майдалик даражасига (кукунли ҳолга) келгунча қайта ишлаб, арзон ва юқори сифатли микрокал'сит ишлаб чиқаришни йўлга куйишдан иборатдир.
Микрокал'сит қурилиш материаллари, пластиклар ва полимерлар, резина маҳсулотлари, керамика ва шиша ишлаб чиқаришда, бўёқ ва лаклар, қоғоз, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, нефт' ва газ саноатида кенг ишлатилади.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.