Ушбу шиор остида 2023 йилнинг 17 апрел куни Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими Илмий-тадқиқот лабораторияси биносида Бўлим раиси ўринбосари Қувондиқ Нурбойэв бошчилигида давра суҳбати ўтказилди. Унда Бўлимнинг барча илмий ва техник ходимлари, докторант ва стажёр-тадқиқотчилари фаол иштирок этдилар.

Тадбир давомида, биз Янги Ўзбекистонда яшамоқдамиз ва Ўзбекистондаги тараққиётга ҳамнафас бўлиш учун Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш – давр талаби эканлиги та'кидланди. Жумладан, ўз ма'рузалари билан қатнашган иштирокчилар қуйидаги фикрларини билдиришдилар:
Сўнгги йилларда иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва э'тиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларнинг олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит масалаларидаги муаммолар ҳал қилингани ва бошқа ижобий ҳаракатлар ортга қайтмаслигининг Конституциявий ҳимоясини та'минлаш зарур. Бу ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликларни Конституцияга муҳрлаб қўйилиши талаб этилмоқда.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “узлуксиз та'лим тизими” деган тушунчаси киритилган бўлиб, бунда мактабгача та'лимдан бошлаб олий та'лимгача бўлган давр қамраб олинган. Мисол учун, 51-моддасида “Фуқаролар давлат та'лим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий ма'лумот олишга ҳақли. Олий та'лим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга” эканлиги белгилаб қўйилди.
Бу мутлақо янгича ёндашув. Бугунги кунда ёшларимиз имтиҳондан ўтиш учун бир эмас, бешта олий та'лим муассасаларига ҳужжатларни топшириш имкониятига эга. Бакалавр ҳамда магистратурага квоталар йилдан йилга ортиб бормоқда. Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар яратилмоқда. Буларнинг барчаси янги Конституциямизда ўз аксини топган.

Бундан ташқари, янги тахрирдаги 53-моддада “Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади” деб белгиланди. Бу билан ҳар бир фуқаронинг яратган иҳтироси, фойдали модели, асари ва бошқалари Асосий Қомусимиз томонидан ҳимоя қилинади деганидир.
Тадбир якунида Қ.Нурбоев иштирокчиларни 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда қатнашиб, ўз фуқаролик позисиясини номоён этишларини ҳамда эртанги кунга бефарқ бўлмасликлари учун фаол бўлишга чорлаб қолди.
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.