+998 79 223 42 15

Ишбилармонлар учун платформа

2 дақиқа 2 718 кўришлар

Ўзбекистонда инноватсион ва саноат ярмаркалари ва кўргазмалари мунтазам ўтказилиб, уларда турли корхоналарнинг ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртлари олимлари, ходимлари ўз ишланмалари ва маҳсулотларини исте'молчиларга тақдим этишлари мумкин. Бу томонлар ўртасида яқин алоқа ўрнатиш ва шартномалар тузиш учун самарали платформадир. Фанлар академияси Навоий бўлими ходимлари бу каби тадбирларни колдирмасликка ҳаракат қиладилар ва ҳар сафар янги маҳсулот тақдим этадилар.

Шундай қилиб, улар 2022-йил 3-4-март кунлари Жиззах вилоятида ўтказилган Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси, 11-12-март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Инновацион ишланмаларнинг Баҳорги тижоратлаштириш форумида, бугун эса Гулистон шаҳридаги “Маде ин Узбекистан” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этишмоқда.

Хусусан, Навоий бўлими томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар орасида Вауш конидан олинган норуда фойдали қазилмалар – қурилиш эҳтиёжлари учун бойитилган кварс қуми ва дала шароити синовларида қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини қобиқлаб экишда ўз самарадорлигини кўрсатган бентонит гиллари. Бундан ташқари, худди шу кондаги доломитдан олинган магнезит, шунингдек, Тошқазган кони бойитилган графитидан олинган маҳсулотлар.

Вермикулитдан тайёрланган тайёр маҳсулотлар кўргазмаларга ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди. Бу борада Навоий бўлими имзоланган меморандум асосида “Триумф Горняк” Мчж билан ҳамкорлик олиб бормоқда. Вермикулит ноорганик тупроқни яхшиловчи моддалар гуруҳига киради. Шуларни ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги экинлари кўчатлари учун ушбу минералдан идиш(стаканчик)лар тайёрланиб, ҳозирда дала синовидан ўтказилмоқда. Бу идишларга ўсимлик уруғларини экиш мумкин. Униб чиққандан сўнг, ўсимликлар идишларда далага кўчирилади. Вермикулитли идишлар вақт ўтиши билан ерда озуқа моддаларини ҳосил қилиш учун парчаланади. Шу билан бирга, вермикулит иситиш мосламаларини юқори ҳароратли иссиқлик изолясияси учун саноат қурилишида ишлатиладиган иссиқликка бардошли плиталар ишлаб чиқариш учун жуда мос келади. Бундай маҳсулотлар намуналари Бўлим томонидан намойиш этилаётган экспозисиялар рўйхатида ҳам ўз ўрнини топди.

Ҳар бир тадбирда ташкилотичилар томонидан Бўлим фаол иштироки учун ташаккурнома ва сертификатлар билан тақдирланди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими