+998 79 223 42 15

Интеллекутал ёшлар асри

2 дақиқа 3 163 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 25 май куни ФА У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида “ХХИ аср – интеллектуал ёшлар асри” мавзусидаги Республика илмий ва илмий-амалий анжумани ўтказилди. Шунингдек, анжуман доирасида “Йилнинг энг фаол ёш олимаси” танловининг якуний натижалари э'лон қилинди.

Иккала тадбирда ҳам ФА Навоий бўлими ёш олимлари, докторант ва стажёр-тадқиқотчилари фаол қатнашди. Уларнинг ишланмалари ва илмий-тадқиқот натижалари ташкилотчилар томонидан э'тироф этилди. Жумладан, Бўлимнинг катта илмий ходими, Ёш олимлар кенгаши раиси, техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) Лола Саидова “Йилнинг энг фаол ёш олимаси” танловининг ҳакамлар хай'ати томонидан Гран-при соҳибаси деб тан олиниб, диплом, рамзий ҳайкалча ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Лола Саидова 04.00.10 – “Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш)” ихтисослиги бўйича ФА Навоий бўлими докторантурасида уч йил илмий тадқиқотлар олиб бориб, 2021 йилда “Чуқур кар'ерларни янада ривожлантиришда кон массани ташишнинг мақбул технологик схемасини ишлаб чиқиш” мавзусида техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Шу йилнинг ўзида Лола Бўлимнинг “Норуда ва техноген фойдали қазилма” таркибий бўлимга ишга қабул қилиниб, бугунги кунда катта илмий ходим лавозимида илмий фаолиятини давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, Ёш олимлар кенгаши раиси сифатида Бўлимнинг докторант ва стажёр-тадқиқотчилари билан ишлаб, ўз билимлари билан ўртоқлашиб келмоқда. Бундан ташқари, Л.Саидова Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети “Кончилик” факул'тети “Кончилик иши” кафедрасида ўриндошлик асосида доцент лавозимида бакалавр ва магистратура йўналишидаги талабаларга дарс бериб келмоқда. Охирги 3 йил давомида Гран-при соҳибаси томонидан 2та монография ва илмий журналларда 9та илмий мақолалар, шулардан 7та илмий мақола Scopus ма'лумотлар базасига кирган нуфузли хорижий ва халқаро илмий журналларда чоп этилган.

Анжуман доирасида яна бир қувончли воқеа содир бўлди. Навоий бўлимининг таянч докторанти Нигора Насирова “Мис купороси сехи оқова сувларидан оғир рангли металларни ажратиш” мавзусидаги мақоласи билан иштирок этиб, “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича ИИИ даражали диплом билан тақдирланди.

Нигора 04.00.14 – “Фойдали казилмаларни бойитиш” ихтисослиги бўйича Бўлимнинг докторантурасида та'лим олиб технологик эритмаларни зарарли қўшимчалардан тозалашнинг оптимал технологиясини тадқиқ қилиш бўйича илмий-тадиқотларини олиб бормоқда. Тадқиқотнинг мақсади - технологик эритмаларни технологик жараёнларда фойдали компонентларни кенг кўламда ажратишга халақит бераётган зарарли қўшимчалардан тозалашнинг энг мақбул технологиясини тадқиқ қилиш ҳамда йўлдош кимёвий элементлар ҳисобига кўп сонли қимматбахо компонентларни қўшимча комплекс ажратиб олиш.

Шуни та'қидлаш жоизки, Ўзбекистонда гендер тенглик талабларига риоя қилган ҳолда ёшларга илм билан шуғулланишга кенг имкониятлар яратилган. Юқорида айтиб ўтилган тадбирлар шунинг яққол исботи.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими