+998 79 223 42 15

Илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга янгича ёндашув

4 дақиқа 2 635 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий бўлими олимлари томонидан қишлоқ хўжалигида бентонит қўлланиладиган сув тежамкор иккита инновацион технология ишлаб чиқилган бўлиб, булар қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини бентонит гили кукуни билан қобиқлаб экиш ҳамда ўсимликларни баргидан ўғитлар билан озиқлантиришда бентонит гилларининг 2-фоизлик суспензиясидан фойдаланиш усулларидир. Мазкуришланмалардаласиновларидао‘зсамарадорлигинико‘рсатди. Шуниинобатгаолганҳолда, Навоийбо‘лимиилмийишланмаларнитижоратлаштиришгаянгичаёндашмоқда.Бентонитнинг сорбсион хоссалари, я'ни намликни ўзига сингдириш ва ушлаб туриш қобилияти уруғларнинг стресссиз униб чиқишини ва уларнинг барқарор ўсишини та'минлайди, ўсимликларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қоплайди. Ушбу ишланмаларни ўтган йилларда қўллаш ўртача 15 фоизгача қўшимча пахта ҳосилини олиш имконини берди. Ушбу инновацион услублар буғдойнинг “Дурдона” навида синалганда гектаридан 31,6 фоизгача қўшимча ҳосил олишга эришилди. Бундан ташқари 2022 йилда Навоий бўлими меморандум имзолаган Нурота тумани “Умрбек” фермер хўжалигининг 10 гектар суғорилмайдиган лалми ерларида Бўлимнинг сув тежамкор инновацион технологияларини жорий этган ҳолда ҳар бир гектардан 6,8 ўрнига 16 сентнер буғдой ҳосили йиғиб олинди, я'ни ҳосилдорлик деярли 2,5 бараварга ошди.

Экинларнинг юқори ҳосилдорлиги олимларга ўз ишланмаларининг самарадорлигига ишонч бағишлади ва Бўлим томонидан ишлаб чиқилган юқорида қайд этилган инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда суғорилмайдиган лалми ерларда буғдой етиштиришни ташкил этиш бўйича ташаббускор гуруҳ тузиш тўғрисидаги фикрга ундади. Бўлимнинг илмий ходимлари ташаббускор гуруҳга шахсий маблағлари билан улуш асосида кирдилар. Келажакда унинг таркибига бошқа илмий-тадқиқот институтларининг олимлари ҳам қўшилиши мумкин. Ташаббускор гуруҳ а'золари ва Навоий бўлими ўртасида келишув тузилди, унга кўра лойиҳанинг молиявий харажатлари ташаббускор гуруҳ а'золари томонидан қопланади, Навоий бўлими эса бепул вақтинча ишлатишга ер ажратиб, технология билан та'минлайди. Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган фойда иштирокчиларнинг улушига қараб тақсимланади. Шунингдек, маблағларнинг бир қисми Навоий бўлимида тузилаётган фондга ҳам ўтказилади. Фан ва амалиётнинг яқин интеграцияси, шунингдек, ташаббускор гуруҳнинг ўзаро ҳамкорлиги илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун янги имкониятлар очиб беради ва шу билан олимларга қўшимча даромад олиш имконини беради. Бу таклиф қилинган ёндашувнинг ўзига хос хусусиятидир. Бундан ташқари, бу озиқ – овқат хавфсизлиги масаласини ҳал қилишга ҳисса қўшишга, энг муҳими - таклиф этилаётган технологиялар ва препаратлар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига та'сирини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишга имкон беради.

Ташаббускор гуруҳ томонидан Бўлим қошида ташкил этилган “Қизилқум” илмий-тадқиқот тажриба стансиясига Нурота туманида ажратилган 50 гектардан зиёд лалми ерларида буғдой экиш бўйича қарор қабул қилинди. Лойиҳани амалга оширишга тегишли соҳа таянч докторантлари жалб қилинади, улар учун бу технологияни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш имкониятини яратади. Та'кидлаш жоизки, бу йил Бўлимда докторантура учун 06.01.08 - "Ўсимликшунослик" мутахассислиги очилди. Бундан ташқари, Фанлар Академиясининг бошқа ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтларининг илмий ишланмаларини синаш учун полигон ҳам бўлади.

Хусусан, яқинда Навоий бўлими Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти билан Ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолади. Ушбу институт шартнома асосида ИТИ олимлари томонидан яратилган лалми шароитларда ўсиши мумкин бўлган юмшоқ буғдойларнинг янги "Э'зоз" ва "Қайроқтош" навлари уруғларини етказиб берди. Шунингдек, Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ўз олимлари томонидан ишлаб чиқилган АА-01 ўсимлик ўсиши стимуляторини синов учун юборди. Ушбу препаратни ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, у стимуляторлик ва фунгисид та'сирининг кенг доирасига эга. Хусусан, у ўсимликларнинг ўсишига ёрдамлашиб, ҳосилдорликни оширади.

Шундай қилиб, экиш учун майдонни бир нечта участкаларга бўлиш режалаштирилган. Улардан иккитасида Бўлим томонидан ишлаб чиқилган сув тежамкор иккита инновацион технологиялар, я'ни бўғдой уруғларини бентонит гили кукуни билан қобиқлаб экиш ҳамда ўсимликларни баргидан ўғитлар билан озиқлантириш усуллари қўлланилади. Бошқа иккита участкасида суспензия билан озиқлантириш жараёни Ункининг АА-01 препарати билан индивидуал равишда ва бентонит қўшилиши билан амалга оширилади. Бешинчи участка назорат майдони бўлади. Юқорида айтиб ўтилган Итиларининг илмий ходимлари буғдойни экиш, унга суспензия билан ишлов бериш ва бошқа зарур агротехник тадбирларни амалга оширишда шахсан иштирок этадилар. Илмий кузатувлар учун мунтазам равишда навбатчиликни ташкил этиш ва қулайлик учун вагончикда барча шароитларни ташкил этиш, я'ни дала шийпонини жиҳозлаш режалаштирилган.

Синовлар муваффақиятли якунланган тақдирда, келажакда биргаликда нўхат, соя ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини ҳам экиш мумкин бўлади. Бу келгуси йилларда ташаббускор гуруҳга мас'улияти чекланган жамият шаклида ёки хорижий инвестисияларни жалб қилган ҳолда қўшма корхона шаклида ишларни ташкил этиш имконини беради. Эҳтимол, ўсимликларни селексия қилиш ва уларни лалми чўл шароитида ўсишга мослаштириш маркази яратилади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими