+998 79 223 42 15

Илм- фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви кун тартибида

2 дақиқа 4 175 кўришлар

2020 йилнинг 3-4 март кунлари Навоий шаҳрида Фанлар Академияси Навоий бўлими қошидаги Идоралараро илмий-техник кенгашининг еттинчи Кенгайтирилган ишчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон ФА 15та илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва илмий марказларининг 50 яқин етакчи олимлари ва мустақил изланувчилари, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси, “Навоиязот” ва “Қизилқумсемент” аксиядорлик жамиятлари раҳбарлари ва мутахассилари ҳамда манфаатдор давлат муассасалари ва хусусий корхоналар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг биринчи кунида республикамизнинг жадал ривожланиб бораётгани та'кидланди. Белгиланган режалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграцияси жараёнининг самарадорлигини ошириш устида ишланиши зарур, бунинг учун олимларнинг ишлаб чиқарувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилишлари муҳим аҳамиятга эга. Минтақанинг йирик саноат корхоналари технологияларни такомиллаштириш, инновасияларни жорий этишга қаратилган тадқиқотларга сармоя киритишга тайёрлигини билдиришди.

Хусусан, НКМК Бош директори Қ.Санақулов комбинатнинг 2026 йилгача бўлган инновасион ривожланиш дастури ишлаб чиқилганлигини ва 2020 йил дастурига 11 та йўналиш бўйича 65 та лойиҳа киритилганлигини ма'лум қилди. Ушбу дастурнинг самарали амалга оширилишида мамлакатимиз олимлари, илмий ходимлари иштирок этишлари ҳамда мавжуд салоҳият ва тажрибаларни бирлаштирилиши лозимлигини алоҳида та'кидлаб ўтди. Шунингдек, "Навоиязот" АЖ вакиллари олимлар кўмаги лозим бўлган 13 муаммодан иборат рўйхатдаги долзарб масалалар билан анжуман иштирокчиларни таништирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва илмий марказлар олимлари ўзларининг илмий ишланмалари тақдимотини намойиш этишди. Мисол учун, иштирокчиларда металл ва бошқа материалларнинг коррозияга чидамлилигини 5 мартагача ошириш имконини берувчи бўёқ ва лаклар полимеризасиясининг инновасион технологияси катта қизиқиш уйғотди, шунингдек, ўсимликлар учун намликни сақлашга тавсия этилган гидрогелни кар'эр йўлларида чангни бостириш учун тажриба сифатида фойдаланиш ҳам тавсия этилди.

Йиғилишнинг иккинчи куни иштирокчилар Навоий давлат кончилик институти технопаркига экскурсияга боришди. Ушбу технопарк замонавий асбоб-ускуналар ва қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг ба'зилари Ўзбекистонда ягона нусхада бўлгани моделлари билан ажралиб туради.

Бундан ташқари, ФА Навоий бўлимнинг 2019 йилда бажарган ишлари тўғрисида ма'лумотлар тақдимоти бўлиб ўтди ва ишларга иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, олимлар томонидан бўлим раиси, геология-минералогия фанлари доктори А.Мирзаэвнинг “Қизилқум палеоген даври чўкинди формасияларининг литологияси, палеогеографияси ва фойдали қазилмалари” номли монографияси мухокама қилиниб, чоп этишга тавсия этилди.

Йиғилиш якунида олимлар ва корхоналар мутахассислари ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоларни илмий асосда ечишга йўналтирилган тадқиқотларни хўжалик шартномаси тузиш орқали бажариш истиқболлари тўғрисида фикр алмашишдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими