+998 79 223 42 15

Икки мамлакат олимларининг ҳамкорлиги натижа беради

1 дақиқа 2 814 кўришлар

2024 йилнинг 2 августида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига Хитой геологик фанлар академияси Геомеханика институти директори Сюй Юн бошчилигидаги делегасия ташриф буюрди. Самарали музокаралар ўтказилди.

Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев меҳмонларга бўлим илмий ходимлари ва докторантлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳақида ма'лумот берди ва илмий-тадқиқот лабораторияларига экскурсия ташкиллаштирди. Ўз навбатида, Сюй Юн ўз институти томонидан чуқур ва ўта чуқур шахталарда қазиш ишларини ташкил этишда тоғ босимини ҳисобга олиб, қулашлар ва бошқа бахциз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида тадқиқотлар олиб борилаётганини та'кидлади. Илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан Ўзбекистон шароитида ҳам қўллаш мумкин бўлган тавсиялар тайёрланган. Шунингдек, хитойлик меҳмонлар яқин орада Ер орбитасига геологик суратга олиш ва ма'лумотларни дешифрлашга ихтисослашган сун'ий йўлдош учирилиши ҳақида хабар бердилар. Бу суратлар орқали геологик, геоморфологик тузилмалар, геодинамик ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, турли фойдали қазилмаларнинг мавжудлигини башорат қилиш ва геологик хариталар яратиш имконини берадиган замонавий усулдир. Институт директори ушбу йўналишда ҳамкорликни таклиф қилди.

Жумладан, томонлар Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган транспорт йўлини ўтказиш йўналишидаги геологик тузилмаларни ўрганиш учун халқаро грантга ариза беришга келишиб олдилар. Я'ни, тонелларни қуриш ва тоғ рел'эфини текислаш ишларида тоғ ёнбошлари очилиб, уларни комплекс ўрганиш учун қулай шароит яратилади. Шунга кўра, бу тадқиқотлар йўл-қурилиш ишларида фойдали бўлиши мумкин.

Биринчи қадам сифатида томонлар ҳамкорлик меморандумини имзоладилар, бу Жанубий-Ғарбий Тян'-Шан'га геологик экспедисия ташкил этиш учун асос бўлиши мумкин.

Хитойлик меҳмонларга бентонит, доломит ва кварс қуми каби нома'дан фойдали қазилмалар бир жойда жойлашган Вауш конига экскурсия ташкил этилди. Шу ерда улар бентонитни майдалаш ва уни бурғулаш ишларида қўллаш учун модификасия қилиш заводи фаолияти билан танишдилар.

Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими