+998 79 223 42 15

Ҳамкорлик қирралари кенгаймоқда

1 дақиқа 3 876 кўришлар

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Мичиган давлат университети Ер ва атроф-муҳит фанлари департаменти Сейсмотектоника лабораторияси илмий ходимлари -катта тадқиқотчи муҳандис Дениэл Бурк ва дотсент Кевин Дж. Маккилар ташриф буюришди.

Ақшлик меҳмонлар Ўзму профессорлари Дилшод Атабаев ва Абдулло Кушаковлар билан музокаралар олиб боришди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ва Ўзбекистон Миллий университети ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида учрашувга Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ҳам таклиф этилди.

Келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, онлайн ма'рузаларни ташкил этиш масаласини муҳокама қилгач, учрашув иштирокчилари Миллий университет докторантлари ва ёш тадқиқотчилари билан биргаликда Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган Ўзмунинг “Оқсоқ-ота” ўқув дала полигонига йўл олдилар. Бу ерда улар қуёш батареяларида автоном ишлайдиган Америкада ишлаб чиқарилган сейсмометрни ўрнатдилар, у ма'лумотларни реал вақтда базага узатади.

Томонлар Қизилқум ҳудудида ҳам шунга ўхшаш сейсмологик ускуналарни ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими