Жорий йилнинг 30 апрел куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтган Умумхалқ референдуми натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси янги таҳририда қабул қилинди. Янгиланган Конститутсия Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўйганини инобатга олиб, юртбошимиз «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги фармонини имзолади. Сиёсий партиялар ўз сайлов кампаниялари бошлаб юбордилар.

Жумладан, 22 май куни Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш бўйича имзо тўплаш тадбири Ўзбекистон Республкаси Фанлар академияси Навоий бўлимида бўлиб ўтди. Бунда ўз хоҳиш-истаклари билан сиёсий жараёнлардаги фаоллигини кўрсатган ҳолда Бўлимнинг илмий ва техник ходимлари, докторант ва стажёр-тадиқотчилари тегишли ҳужжатга ўз имзоларини қўйдилар.

Та'кидлаш жоизки, мазкур жараён партияларнинг сайловдаги иштирокига оид муҳим босқич ҳисобланади. Сайлов кодексига мувофиқ, сиёсий партия Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак. Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Бўлимда Ўепнинг бошланғич партия ташкилоти фаолиятини олиб бормоқда. Бундан ташқари, айнан экологик масалаларини ечишга қаратилган таркибий бўлим мажуд бўлиб, бу ерда тегишли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Тадбир иштирокчиларининг фикрига кўра, сайлов жараёнларида имзо тўплаш очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда олиб борилмоқда. Муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови 2023 йил 9 июл куни бўлиб ўтади.
ФА Навоий бўлими матубот котиби.