+998 79 223 42 15

Долзарб мавзу бўйича суҳбат

1 дақиқа 2 527 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг бош маслаҳатчиси, профессор Бахтиёр Тўрайэв ташриф буюрди ва Бўлим илмий ходимлари билан давра суҳбати ўтказди.

Навоий бўлими халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев меҳмонга Бўлим тўғрисида умумий ма'лумот бериб, бу ерда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар натижалари билан таништирди. Жумладан, Бўлимда 5та таркибий бўлинмаларда 17та йўналишда илмий изланишлар олиб борилаётгани, 30дан ортиқ докторантлар таҳсил олаётганларини ва тадқиқотлар ҳудуднинг муаммоларини ечишига қаратилганини айтиб ўтди.

Б.Тўраев эса учрашув иштирокчиларини кириб келаётган Мустақилликнинг 33 йиллиги билан табриклаб, илмий ишларига ривож тилади. Илм-фан – ҳар қандай давлатнинг бугунги куни ва келажагини, унинг ривожини белгилайдиган муҳим соҳа эканлигини та'кидлаб, аҳоли орасида ҳалол ва фаол меҳнат қилиб кун кечириш, юртни обод қилиш, Ватан тараққиёти ва фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиш бўйича тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда илмий ходимларни ҳамкорликка чақирди.

Шунингдек, давра суҳбати иштирокчилари одоб-ахлоқ ва ма'навият, огоҳлик ва хафсизлик, дин ва виждон эркинлиги масалаларига ҳам тўхталдилар ва ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими