+998 79 223 42 15

Асосий Қомусимиз байрами

1 дақиқа 2 495 кўришлар

Асосий Қомусимиз байрами

Мана 31 йилдирки, мамлакатимизда ҳар йили 8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинган кун кенг нишонланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида ушбу байрам муносабати билан 2023 йилнинг 5 декабрида семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакатни мустаҳкамлаш, жамият равнақи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни қайд этилди. Унда Бўлим раҳбарияти, илмий ва техник ходимлари, шунингдек, докторант ва стажёр-тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев кириш сўзида Асосий Қомусимиз халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва орзу-интилишларини акс эттиришини, мамлакатимиз мустақиллигининг ҳамда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий асоси ва кафолати эканини та'кидлади.

Бўлимнинг юристи Ихтиёр Каримов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрел куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Умумхалқ референдумида тўғридан-тўғри овоз бериш орқали қабул қилинганлиги ва бугунги кунда дадил қадамлар билан ҳаётга тадбиқ қилинаётганлиги тўғрисида сўзлаб берди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими