Юбилейга бағишланган интеллектуал ўйин
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 30 сентябр куни “Заковат Арена” ёпиқ мажмуасида тизим илмий ташкилотлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.

Мусобақада ФА тизимида республиканинг турли ҳудудларида фаолият олиб борувчи илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек ФА Навоий бўлими илмий ходимларидан ташкил топган жами 31та жамоа иштирок этди. Уч тур давом этган ўйинда жами 36та савол ўйналди. Ғолиблик учун кескин курашлар остида кечган ўйинда Хоразм Ма'мун академияси биринчи ўринни эгаллади.

ФА Навоий бўлимининг “Навоий издошлари” жамоаси ҳам фаол иштироки учун ташаккурнома билан тағдирланди.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.