+998 79 223 42 15

Уруғчилик мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

2 дақиқа 3 766 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси ФА Навоий бўлими ҳузуридаги «Фермерларга амалий ёрдам ва консалтинг хизматлари кўрсатиш маркази» қошидаги «Фермерлар ва олимлар клуби» ташаббуси билан “Уруғчилик йўналишининг ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Навоий шаҳрида давра суҳбати бўлиб ўтди. Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Истамов олиб борган мазкур табдирда аграр ва уруғчилик соҳасига оид тегишли ташкилот ва муассасаларинг раҳбар ва мутахасислари қатнашди.

С.Истамов “Илм, ма'рифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да республикани 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришдаги устувор йўналишлар қа'тий белгилаб берилганлиги, унга асосан бу айнан ижод аҳлига, олимларимизга қаратилганлиги, бу борада вилоятдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат та'миноти илмий ишлаб чиқариш маркази Навоий вилоят бўлими ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг олимлари ўз ишланмалари ва йиллар давомида тўплаган тажрибаларини эндиликда ишлаб чиқаришга жорий этган ҳолда мутахассислар ва фермер хўжаликлари раисларига тақдим қилишлари кераклигига э'тибор қаратди.

Тадбирда уруғчилик йўналишида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва 2020 йилга сифатли маҳаллий уруғ навларини яратиш тўғрисида фикрлар алмашилди. Бодринг, помидор, соя, маккажўхори ва карам навларининг маҳаллий сифатли, ҳосилдор навлари яратилганлиги, лекин ба'зи сабабларга кўра э'тибордан четда қолганлиги ва ҳозирги кунда бу борада олинган ма'лумотлар, тажриба натижаларига таянган ҳолда бу навларни қишлоқ хўжалигида кенг тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек, ФА Навоий бўлимига қарашли “Қизилқум” илмий-тадқиқот тажриба стансияси” ДУК раҳбари томонидан, ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб, 20 га ерга чўл ўсимликлари экилганлиги ва моддий қўллаб қувватлантирилса, адир ерлардан имкон борича унумли фойдаланиш мумкинлиги бўйича таклифлар берилди. Бундан ташқари, Бўлимнинг кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги бўлими илмий ходимлари томонидан 2020 йилда қишлоқ жойларда аҳолини иш билан банд қилиш чора-тадбирлари ва уларни амалга ошириш бўйича фикрлар айтиб ўтилди. Бунда, асосан, аҳолининг деҳқончилик маданиятини ошириш, экиладиган экин турлари ва уларни экиш жараёнлари тўғрисида ма'лумотлар берилди. Бу борада аҳолини иш билан банд қилиш бўйича қишлоқ жойларда экиш имкони бўлган 5 та ўсимлик турини (за'фарон, на'матак, тирноқгул, мойчечак ва қизилқуйруқ) кенг ёйиш ва аҳолини даромад олишга бўлган ишончини ошириш орқали амалга ошириш мункинлиги ҳақида таклифлар киритилиб, ма'қулланди ва мутасадди ташқилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Илмий тадқиқот марказларида тажриба майдончалари яратилиб, амалда қўллаш имкони бўлган тажриба ишларини олиб бориш ва илмий асослаб бериш лозимлиги та'кидланди ҳамда туманда ва қишлоқ жойлардаги талабларга қараб беда, арпа, полиз ва савзавотчилик экинларини экиш ишлари режалаштирилди.

ФА Навоий бўлими

матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими