Конститусия ҳамда қонун талабларига оғишмай амал қилиш ма'навий савиямиз, маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шарт.
Ш.Мирзиёев.
ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУСИЯСИ - “ХАЛҚЧИЛ ҚОМУС”
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигини нишонлаш мақсадида “Конститусиямиз – “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғоясининг ҳуқуқий асоси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.


Бўлим раиси, г-м.ф.д., профессор А.У.Мирзаев тарихан жуда қисқа муддатда Асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ишлаб чиқилгани ва унда кўп миллатли Ўзбекистон аҳолисининг хоҳиш-иродаси мустаҳкамлаб қуйилганлигини ва бугунги “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш”нинг ҳуқуқий асоси эканлигини э'тироф этиб, йиғилганларни ушбу улуғ кун билан муборакбод этди.
“Бу қомусий ҳужжатда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ ифодалаб берилган ва давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан, умуме'тироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг эса миллий ҳуқуқий ме'ёрлардан устунлиги ҳам Конститусияда муҳрлаб қўйилган” – деди ўз ма'рузасида бўлим ҳуқуқшуноси И.К.Каримов.
Семинарда Фанлар академияси Навоий бўлими “Устоз олимлар ва меҳнат фахрийлари маслаҳатхонаси” раҳбари, т.ф.н., досент М.Б.Юлдашева йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Конститусиясининг яратилиши йўлидаги курашлар мустақиллик учун курашнинг узвий, ажралмас қисми эканлигини истиқлол қандай қийинчиликлар билан, қандай синов ва суронли курашлар билан қўлга киритилган бўлса, Ўзбекистоннинг биринчи Конститусиясини яратиш йўлида ҳам худди шундай мураккаб синовларларга дучор бўлганлигини сўзлаб берди. Шу билан бирга, Суверен Ўзбекистоннинг биринчи Конститусиясини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва унинг амал қилиши йўлидаги 10 та ҳуқуқий қадамни бу борадаги энг муҳим тарихий воқеалар сифатида санаб ўтди. Дарҳақиқат, Конститусияни яратиш тарихи – бу мустақиллик учун курашнинг узвий таркибий қисмидир.
Оилада, ёшлар орасида хуқуқий тарбияни шакллантиришнинг аҳамияти ҳақидаги “Қайта тикланувчи энергия, энерготежамкорлик ва экология” бўлими мудири, қ.х.ф.н. Ў.Т.Хакимовнинг фикрлари қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди.
Зотан, Конститусиянинг ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган бўлиб, у кўп асрлик тажриба ва ма'навий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичига олган. Шу сабабли, ёшларнинг, айниқса олимларнинг хуқуқий саводхонлиги “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғоясининг амалга оширишнинг асосий омилларидан биридир. Шу ўринда, “халқчил қомус” - Ўзбекистон конститусиямиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, уларнинг эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.
Тадбир сўнгида, семинарда фаол иштирок этганларга эсдалик совғаси, Ўзбекистон Республикаси Конститусияси китоби тақдим этилди.
Фанлар академияси Навоий
бўлими матбуот хизмати.