+998 79 223 42 15

Ўқитувчи ва мураббийларни шарафладилар

1 дақиқа 4 209 кўришлар

30 сентябр куни Навоий давлат кончилик институтининг фаоллар залида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда залда йиғилган НДКИ профессор-ўқитувчиларни ва ФА Навоий бўлими ходимларини табрик сўзи билан “Навоий кон-металлургия комбинати” бош директори Қувондиқ Санақулов қутлади ва Ўзбекитстон Республика Президенти Шавкат Мирзиёевни табрик сўзларини етказиб қўйди.

Қ.Санақулов устоз ва ўқитувчилик нафақат шарафли ва ма'сулиятли касб, балки ёш авлод ва давлат олдида бурч бўлганини та'кидлаб, тадбир иштирокчиларига, айниқса, ёшларга илм билан шуғулланиш шартлигини айтиб ўтди. Чунки фақат илм бўлган жойда ривожланиш бўлади.

Бундан ташқари НКМК бош директори бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларни ҳамда олимларни ,,Кончилик шуҳрати” кўкрак нишонлар, фахрий ёрлиқлар, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Уларнинг ичида ФА Навоий бўлими халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоэв ҳам бор эди. 60-ёшлик юбилейи муносабати билан Қ.Нурбоэвга табрикнома, фахрий ёрлиқ билан бирга зар чапон берилди.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими