+998 79 223 42 15

Музокараларнинг иккинчи босқичи

2 дақиқа 4 061 кўришлар

Аввал хабар берганимиздек, Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаэв Хитой Халқ Республикаси халқаро форумида иштирок этиб, ишбилармон доирлари вакиллари билан бир қанча икки ва уч томонлама музокаралар ўтказган эди. Ушбу кунларда Хитойнинг “Фойдали қазилмаларни қидириш бўйича “ОясА” Синзянь компанияси” директори Ренху Ванг ўзининг ўринбосари Джанлин Гао билан биргаликда жавоб ташрифи билан Навоий шаҳрида келдилар.
21 август куни Фанлар академияси Навоий бўлимида “Навоий” Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори Хабиб Абдуллаэв, Навоий вилояти ҳокимимнинг инвестиция ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси Назиржон Жўраэв, Навоий бўлими илмий котиби Қувондиқ Нурбоэв ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган хитойлик тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Хитой Халқ Республикасидан келган меҳмонларнинг таъкидлашича, хитойлик ишбилармонлар бизнинг мамлакатимиз раҳбарияти томонидан бизнес юритиш ва бизнес ишини очишдаги коррупсияни йўқотиш ва бу соҳадаги бюрократияни камайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ва бу ўз навбатида хорижий инвесторлар учун катта имкониятлар эшигини очади.
Хусусан, учрашувдан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ояса-Қизилқум” Ўзбек-Хитой қўшма корхонасини ташкил қилишнинг истиқболлари тўғрисида гапирилди. Мазкур корхонанинг асосий вазифаларидан бири хозиргача маълум бўлган заҳиралари тасдиқланмаган ва давлат реэстрига кирмаган фойдали қазилмалар жойлашган ҳудуд тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, шу жумладан геология қидирув ишларни ўтказиш кейинчалик тегишли лицензияни олиш орқали қазиш ишларини ташкил қилиш ҳамда янги истиқболли маъдан кўринишларини излаш мақсадида геология қидирув ишларини ўтказиш.


Ушбу қўшма корхона Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган анжуманда келишилганидек икки мамлакат олимлари ва ишбилармонларини бирлаштиришнинг истиқболли механизмини ҳаётган тадбиқ этиш мақсадида шакллантириладиган Хитойдан келадиган инвестиция патокларини мувофиқлаштирувчи Ўзбек-Хитой информацион-аналитик марказнинг асосий ўзаги ҳисобланади. Бу ҳолатда ўзбек томонидан Фанлар академияси Навоий бўлими илмий, техникавий ва иқтисодий жиҳатдан асосланмаган лойиҳаларни танлаб олади ва Хитойликларга таклиф қилади, Хитой томонидан эса “ОясА” компанияси бу материаллар бўйича ўз тилларида патенциал инвесторларга тақдимот қилиб берадилар. Бу ерда яна бир бошқа схема ҳам иш бериши мумкин яъни Ўзбекистонда ўз ишини бошламоқчи бўлган Хитойлик ишбилармон учун қайси соҳада бўлишидан қатъий назар унинг қизиқиши ва мавжуд капиталига мос келадиган лойиҳани танлаб бериш, шу жумладан қишлоқ хўжалигида ва турли ишлаб чиқариши соҳаларида.
Музокаралар жараёнида иштирокчилар яқин ойларда қўшма кархона ташкил қилиши бўйича келишувга эришдилар. Фақат аввал иккала томонниниг қизиқишлари ва ҳимоя қилиш учун яна манфаатлар кесишган нуқталарни излаб топиш зарурлиги тўғрисидаги фикрга келинди, ҳар иккала томон ҳам ижобий ва қатъий позицияга ҳоҳиш билдиришди.
Бундан ташқари Хитойлик дўстларнинг ташрифи дастурига Навоий эркин иқтисодий зонасига ва дунёдаги энг катта олтин маъданли “Мурунтау” карерига бориш киритилган.
Февзи Истаблаэв,
Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими