Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими таркибида бешта бўлинма муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Навоий бўлими ва Бирлашган Миллатларнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида Наврўз байрами арафасида ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши уларнинг тегишли соҳаларда инновасион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишнинг янги истиқболларини очди.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида инновасион ишланмаларни тижоратлаштириш ва рағбатлантириш бўйича билим ва кўникмаларни ҳосил етишга кўмаклашиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.
Умумий мақсадларига эришиш учун ФАО ташкилоти турли ўцимон, бўта, дарахт ва бошқа ўсимликларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш, шунингдек, ҳайвонлар, қушлар ва балиқларни маҳаллийлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва бу йўналишда инновасион технологияларни жорий этишда бўлимни қўллаб қувватлайди. Бўлим эса ўз навбатида ФАО томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, хорижий илмий-тадқиқот институтларининг илмий кадрлар салоҳиятини жалб этган ҳолда илмий кўмак бериб боради.
Айни вақтда коронавирус туфайли юзага келган Ўзбекистонда ва дунё миқёсида ҳозирги санитария-эпидемиологик вазият туфайли масофадан туриб музокаралар олиб борилмоқда. Хусусан, ушбу босқичда яйлов ерларининг деградасия учраши ва чўлланишини олдини олиш, чўл ва яйлов ўсимликлари уруғчилигини ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ жойларда хотин-қизлар бандлигини та'минлаш мақсадида ҳунармандчиликнинг йўқолиб бораётган турларини тиклаш ва доривор ўсимликлар етиштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, боғдорчилик, жумладан, узумчилик соҳасида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Биргаликда олиб бориладиган консул'тасиялар, конференсиялар, семинарлар ва мунозаралар ҳам ўзаро ҳамкорлик механизмлари сифатида белгиланди.
Қувондиқ НУРБОЭВ
Навоий бўлими халқаро алоқалар ва
тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари.