+998 79 223 42 15

Кадрлар тайёрлаш – устувор вазифа

1 дақиқа 2 842 кўришлар

2022 йилниг 3 февралида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ва Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мазкур хужжатнинг асосий мақсади – томонлар ўртасида хамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва давлатимизда педагогика фанлари ва та'лим соҳасидаги инновасион ишланмаларни тарғиб қилиш ва амалиётга жорий этиш мақсадида узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Шуни та'кидлаш жоиз-ки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 январ куни мактабларда та'лим-тарбия сифатини ошириш, ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказиб, мутасадди идора ва муассасаларга тегишли кўрсатмалар бердилар. Ушбу топшириқларни бажарилишида мазкур меморандумда кўрсатилган бандларни ижро этилиши ёрдам беради.

Бунда Навоий бўлими ва Ўзбекистон Педагогика фанлари ИТИ ҳамкорликда Навоий вилоятидаги кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактабларида ўқувчиларнинг индивидуаллигини ҳисобга олган та'лим технологияларини жорий этилишига, замонавий ўқув-услубий адабиётлар ва дидактик материаллар ишлаб чиқишга, мактабгача ва ўрта умумта'лим муассасаларининг педагог-ўқитувчиларининг замонавий педагогикага оид компетентликларини оширишга йўналтирилган амалий ва инновацион лойиҳалар устида ишлаш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий бўлимининг бир гурух илмий ходимлари 2021 йилда Нурота тумани ўрта умумта'лим мактабларининг ўқитувчилари билан инновасион педагогик технологияларни аммалиётга жорий этиш мақсадида икки маротаба 18 соатлик махсус дастур асосида семинар-тренинг машғулотлари ўтказган эдилар. Эндиликда эса ушбу фаолият янада катта куч ва фаоллик билан давом эттирилади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими