+998 79 223 42 15

Иқтидорли ва зукко авлод – Янги Ўзбекистон пойдевори!

2 дақиқа 2 952 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими илмий-тадқиқот лабораториясига Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлигига қарашли Хатирчи туман ихтисослаштирилган мактабининг аниқ фанлар, биология ва кимё йўналишидаги 10, 11-синф ўқувчилари мактаб маслаҳатчиси Хуршид Жўрабоев ҳамда Математка фани ўқитувчиси Миртемир Тўйчиев билан бирга ташриф буюрдилар.

Ташрифдан асосий мақсад иқтидорли ёшларда илм-фанга бўлган қизиқишни янада чуқурлаштиришдир ва шу асосида Бўлим томонидан яратилган ишланмалар билан яқиндан танишиш, олимлар билан суҳбатлашишдан иборат.
Бўлим раисининг ўринбосари Қувондиқ Нурбоев сўзга чиқиб, Фанлар академияси Навоий бўлими фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш учун тегишли равишда ҳудуддаги йирик саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалигининг техник, технологик ва экологик муаммоларини ҳал этиш учун Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилганини айтиб ўтди. Шунингдек, 2018 йилда Бўлимда докторантура очилган бўлиб, докторлик диссертасиялар ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, Навоий кон-металлургия комбинатининг муаммоли масалаларини ечишга қаратилган. Бугунги кунда 3та босқичда 30 нафардан ортиқ таянч докторантлар та'лим олишмоқда ва диссертасияларини ўз вақтида муваффақиятли ҳимоя қилиб бораётганликларини ҳамда 2020 йилдан бошлаб Бўлимда Стажёр-тадқиқотчилар институти фаолият кўрсатаётганини та'кидлади.


Х.Жўрабоев уларнинг мактаби аниқ фанлар, биология ва кимё фанларини ўқитишга йўналтирилганлиги ҳамда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитишни та'минлашга қаратилганлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари робототехника соҳасида илғор эканликларини, улар томонидан бир нечта инновасион ишланмалар прототиплари яратилганлигини алоҳида та'кидлади.


Сўнгра ўқувчилар бевосита жойларда, я'ни лабораторияларда Бўлим ишланмалари билан танишдилар. Хусусан, улар Тошқазган конидаги графит рудасини флотасион бойитиш жараёнини кўриб, ишлаб чиқариш учун биронта дарахт нобут бўлмаган тош қоғознинг афзалликларини баҳоладилар. Мактаб ўқувчиларида иссиқхоналарда экин экиш учун вермикулит идишчалари, енгил павловния тахталари намуналари қизиқиш ўйғотди.
Ўқувчиларининг айтишича, улар экскурсиядан мамнун бўлишди. Ўқувчиларга Бўлимда фаолият юритаётган Ихтирочилар ва расионализаторлар клуби фаолиятида фаол иштирок этишни таклиф қилинди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими