+998 79 223 42 15

Инновасия тараққиётни ҳаракатлантирувчи куч

1 дақиқа 3 977 кўришлар

Жорий йилнинг 29-31-октябр' кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазма марказида Ўзбекистон Республикаси Инновасион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «InnoWeek-2019» ИИ Халқаро инновасион ғоялар ярмаркаси бўлиб ўтди. Татбирда илмий инновасион марказлар, инвестисия фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг вакиллари ўтган йили 20 га яқин мамлакатдан иштирок этган бўлса, бу йил 30 дан ортиқ мамлакат ишбилармонлари ва олимлар инновасион ишланмаларини намойиш этди. Улар орасида Фанлар академияси Навоий бўлими тадқиқотчилари, ёш олимлари ҳам фаол қатнашди.

Кўргазманинг асосий мақсади янги маҳаллий ва хорижий технологияларни намойиш этиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва энг янги технологияларни алмашиш орқали мамлакат иқтисодиётига фойдали бўлган янги инвестисия имкониятларини жорий қилиш эди. Форум музокаралар ва ўзаро фойдали битимларни амалга ошириш майдонига айланди. Ҳафталик доирасида Халқаро инновасион ярмарка, инновасия ва инвестисия форуми ва робототехника бўйича чемпионат бўлиб ўтди.

Халқаро ярмаркада Навоий бўлими ўз илмий ишланмалари баннерларини тақдим этди. Биринчиси - гипс боғлоқчи моддаларни ишлаб чиқаришнинг инновасион усули, кварс қуми бойитиш технологияси ва доломит комплекс қайта ишлаш орқали магнезитни ишлаб чиқариш тўғрисидаги ма'лумотларни, иккинчиси - бентонит гилларидан фойдаланган холда пахтага экстраксияланган уруғларни ишлаб чиқариш ва киритиш, қурилиш материалллари ва биоёқилғи ишлаб чиқариш учун лалми ерларда павловния плантасияларини яратиш, томчилатиб суғориш орқали майиз ва шароб учун узумзорлар етиштирши, чўл чорвачилиги ва селексия тизимини такомиллаштириш истиқболли лойиҳаларни ўз ичига олди.

Бундан ташқари, бўлим “Электрокимёзавод” АЖ ҚК билан ишлаб чиқилган ва мамлакатнинг бир қатор вилоятлардаги пахта далаларида муваффақиятли синовдан ўтган маҳаллий хом ашёлардан импорт ўрнини босувчи, инновасион қишлоқ хўжалигида ўсимликларнинг тез ўсишини та'минловчи препаратларни ҳамда павлония дарахтининг ёғоч на'муналарини намойиш этди.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими