+998 79 223 42 15

Докторантурага кириш имтиҳонлари ўтди

2 дақиқа 2 673 кўришлар

2022 йилнинг 19 декабр куни Фанлар академияси Навоий бўлимининг докторантураси ва таянч докторантурасига мутахассислик бўйича кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Холислик ва шаффофликни та'минлаш мақсадида талабгорлардан имтиҳонларни республикамизнинг пойтахти ва турли вилоятлардан ташриф буюрган етакчи ўқитувчилар ва олимлар, шунингдек кўп йиллик тажрибага эга бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг мутахассислари қабул қилдилар. Бундан ташқари, бутун жараён Фанлар академияси ўзида ва алоқадор муассасаларда онлайн тарзда кузатилди.

Имтиҳонлар бошланишидан аввал Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев сўзга чиқиб, талабгорларни бу кун билан табриклади ва омад тилади. У ёш олимларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга, шу жумладан, зарур ҳолларда Навоий бўлимида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари ва илмий ходимлари ҳамда республиканинг етакчи саноат корхоналари мутахассисларидан ёшларнинг танлаган йўналишидаги тадқиқотларини самарали олиб боришларига амалий ёрдам олиш имконияти борлигини та'кидлаб ўтди. Асосийси, у ёшларга танлаган йўлидан қайтмасликларини ҳамда мамлакатимиз илм-фани ва иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишга, танлаган касбига фидоий бўлиш кераклиларини ўқтирди.

Имтиҳонлар юқори савияда ўтказилди, танлов натижалари яқин орада ма'лум бўлади. Жорий йил докторантура (DSc) учун 1та, таянч докторантура (Пҳд) учун 10та ҳамда мақсадли докторантура учун 1та квоталар ажратилди. Шу билан бирга, олий малакали илмий кадрларни жалб қилиш амалга ошириладиган олтита йўналишдан учтаси янги. Булар “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси”, “Ўсимликшунослик” ва “Қишлоқ хўжалиги хайвонларини урчитиш, купайтириш селексияси ва генетикаси. Қоракўлчилик” йўналишларидир.

Шундай қилиб, 2023 йил январ ойидан бошлаб Навоий бўлимида янги 1та докторант (DSc) ва 11та таянч докторант (Пҳд) ўз илмий тадқиқотларини бошлайдилар. Та'кидлаш жоизки, Бўлимда докторантура 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган давр мобайнида 1та фан доктори (DSc) ва 9та фалсафа доктори (Пҳд) диссертасияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар, уларнинг ярмидан кўпи тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш билан муддатидан олдин ҳимояга чиқдилар.

Шу билан бирга, 16 декабр куни Бўлимнинг Стажёр-тадқиқотчилар институтида ўқишга талабгорлар ҳам ўз билимларини синадилар. Улар учун 4та ўрин ажратилган.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими