Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий таянч докторантурага 2020 йил учун қуйидаги илмий йўналишлар бўйича қабул эълон қилинади:
- 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси – 1 ўрин;
- 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология – 1 ўрин;
- 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) – 1 ўрин;
- 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси – 1 ўрин;
- 05.02.02 – Механизмалар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари – 1 ўрин.
Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи магистр даражаси жорий этилгунча олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга ҳамда муайян илмий натижаларга, шу жумладан диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақола ва илмий-амалий конференцияларда тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларига киритилган иккита маъруза-тезисга эга бўлиш;
- хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш;
- замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан Интернетдан фойдалана олиш.
Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:
- мутахассислик;
- чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил).
Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қабул комиссиясига пҳд.мининноватион.уз онлайн платформаси орқали керакли маълумотларни тўлдириб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- паспорт нусхаси;
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.
Таянч докторантура кириш имтиҳонлари ва докторантура учун суҳбат 2019 йилнинг 1-25 ноябр даврида бўлиб ўтади.
Маълумотлар учун тел: (79) 223-42-29.