+998 79 223 42 15

“Ўзбекистон тарихи” журнали

“Ўзбекистон тарихи” журнали О'збекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ро'йхатга олинган. Гувоҳнома № 0051. Бир йилда 4 марта чоп этилади.

Журналнинг ихтисослашуви: илмий-амалий;

Нашрнинг тили: мақолалар о'збек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади;

Ҳажми: 5,5 нашр тобоғида - 100 саҳифада.

Тарқатиладиган ҳудуди: Жаҳон илмий марказлари, Марказий Осиё Республикалари, О'збекистон Республикаси вилоятлари.

Журналда:

- О'збекистон тарихи бо'йича тадқиқотларнинг энг янги натижаларини мужассамлаштирган, жаҳон тарих фани назарияси ва методологиясига асосланган мақолалар чоп этилади.

- тарих ва ёндош гуманитар фанларда эришилган энг янги илмий натижалар, кашфиётлар ҳақида ахборот берилади;

- жаҳон тарихи ва тарихшунослиги фанида кечаётган жараёнларни ёритувчи мақолаларни чоп этилади;

- тарихий та'лим ривожи масаласига бағишланган мақолалар чоп этилади;

- тарих фани соҳасидаги илмий анжуманлар, учрашувлар, янгиликлардан илмий жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб борилади.

Моддий та'миноти – Республикадаги обуна ва Тарих институти маблағидан амалга оширилади.

Бош муҳаррир

Алимова Дилором Агзамовна

Тарих фанлари доктори, профессор

Ўзр ФА Тарих институти “Тарих шунослик ва манбашунослик” бўлими мудири

э-маил: Рачбар_Д@яндех.ру

Маълумоти: Тошкент Давлат Университети (Тошду) тарих факултети (1971 г.)

Илмий даражаси: Тарих фанлари доктори (1991 г.), профессор (2002)

Илмий қизиқишлари:

Марказий Осиёда хотин-қизлар масаласи тарихи ва тарихшунослиги;

Марказий Осиёда миллий ҳаракати тарихи ва тарихшунослиги;

Марказий Осиёда маданият тарихи ва тарихшунослиги;

Марказий Осиёда Ислом тарихи ва тарих шунослиги;

Тарих фани методологияси.

Манзил:

100080, О'збекистон Тошкент, Шаҳрисабз 5-тор ко'часи

Телефон:

(+998-71) 233-61-92

Э-маил:

узбекистонтарихи.журнал@маил.ру

Мақолаларни қабул қилиш қоидалари

“Ўзбекистон тарихи” журналининг бир йилда 4 та сони чоп этилади. Ўзбекистоннинг энг қадимги давридан то бугунгача бўлган тарихининг энг долзарб муаммолари бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот натижалари, тарих фанининг назарий­- методологик масалаларига оид мақолалар, шунингдек, тарихий манбалар ва уларнинг талқини, илмий ҳаёт янгиликлари эълон қилинади.

Журналда чоп этиш учун тақдим қилинаётган мақола мавзуси долзарб, илмий аҳамиятга эга бўлиши керак. Мақоладан кўзланган мақсад ва чуқур илмий таҳлил натижасида эришилган хулосалар аниқ, равшан ифодаланиши лозим.

Журналга ўзбек тилида тақдим қилинадиган мақоланинг ўзбек, инглиз ва рустилида; рус тилида тақдим қилинган мақоланинг рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги қисқача аннотацияси (40-45 сўздан иборат), мақола тилида 15 та калит сўзлар бўлиши керак.

Қабул қилинган мақолалар таҳририят аъзолари ҳамда етакчи мутахассисларга тақризга берилади ва таҳрирҳайъати илмий муҳокамасидан сўнг нашрга тавсия қилинади.

“Ёштадқиқотчи минбари” рукнига тақдим қилинаётган аспирант ва ёш тадқиқотчиларнинг мақоласига илмий раҳбарининг тақризи ва тавсияси зарур.

Мақолага тарих фанининг маълум соҳаси бўйича мутахассис тақризи бўлиши шарт.

“Ўзбекистон тарихи” журналида чоп этиш учун тақдим қилинаётган мақолалар қуйидаги талабларга мос келиши керак:

  • мақола ҳажми 12-14 саҳифадан ошмаслиги, 2 нусхада, «Тимес New Роман» шрифтида, сарлавҳаси 14 кеглда, текст 14 кеглда, 1,5 интервалда бўлиши, қоғознинг барча томонидан 2 см. дан қолдирилиши керак. Электрон версияси ҳам тақдим этилиши зарур.
  • Сноскалар ҳар бир саҳифа охирида кетма-кетликда қуйидагича: муаллиф (ФИО), мақола номи, манбаси (китоб, журнал), нашр жойи, чоп этилган вақти, саҳифаси.
  • Муаллиф тўғрисида қуйидаги маълумотлар илова қилинади: фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, илмий даражаси ва унвони, иш ва уй манзили, телефони.

Мақола қўлёзмаси қайтариб берилмайди.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими