+998 79 223 42 15

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 10.11.2008 й. №-241 «Илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида».

Ҳужжат тури
Вазирлар Маҳкамаси қарори
Рақами
241
Қабул қилинган сана

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) мақсадида 2009 - 2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) дастури тасдиқланди.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими