
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими ахборотномаси» журнали тасис этувчиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими ҳисобланади.
“Аҳборотнома”нинг биринчи сони 26 ноябр 1960 йили нашир этилган. 2013 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси ахборот ва алоқа агентлиги тамонидан қайта ҳисобга олинган. ИССН-2091-508Х, Реэстр №10-3560,
Ҳисобга олиш сони №01-040
Босма тили: мақолалар рус, қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Саҳо, Иҳтисослик: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими илмий нашири Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва улар билан умумийликга эга болган бошқа минтақалардаги кегн доирадаги муаммоларни ёритиш учун мўлжалланган.
Журналнинг ноёб ўзига хослиги: Қорақалпоғистон тарихида биринчи илмий журнал сифатида “Ахборотнома” ўзининг бетларида олимлар тадқиқотлари натижаларини ёритмоқда, Илим-фаннинг барча саҳоларидаги ва Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги янгидан-янги ишланмаларни чоп этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимида ўтказилаётган халқора ва республика анжуманлари материалларини журналнинг маҳсус сонларида чоп этишни амалиётга айлантирган.
Молиялаштириш манбаси: Ўзр ФА Қорақалпоғистон бўлимининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан.
Бош муҳаррир
Аимбетов Нагмет Қаллиэвич
Туғилган санаси: 16 сентябр 1955 й
Туғилган жойи: Нукус ш., Қорақалпоғистон Республикаси
Йўналиши: Иқтисод
Ўзр ФА Қорақалпоғистон бўлими Президиуми раиси (2004 йилдан)
Иқтисод фанлари доктори, академик.
Тошкент давлат университетини 1977 эилда тамомлаган.
ҲМ директори, Ўзр ФА ҚҚБ Оролбўйи ижтимоий-иқтисодий муаммолари институте директори, Ўзр ФА ҚҚБ раиси ўриндосари лавозимларида ишлаган.
100 дан ортиқ илмий меҳнатлар автори.
2 нафар фан доктори ва 6 нафар фан номзоди тайёрлаган.
2012 й. «Дўстлик» ордени билан мукофатланган.
|
Манзил: |
230100, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Нукус ш., Бердах гузари, 41б |
|
Телефон: |
(+998-61) 222-17-44 |
|
Факс: |
(+998-61) 222-17-44 |
|
Э-маил: |
|
| Сайт: |
Мақолаларни қабул қилиш қоидалари
1. Журнал редакцияси фақат почта орқали жўнатилган ёки редакцияга қоғозда (2 нушада) ва electron вариантда топширилган материалларни кўриб чиқади.
Материаллар ҳажми:
- мақола – 6 - 15 варақ;
- обзорлар, тақризлар, аҳборотлар – 6 варақдан жшмаган;
- бишқа материаллар редакция билан келишилган ҳолда;
2. Материал ҳажмини аниқлашда қуйидаги параметрларга таянишингизни сўраймиз:
- текст оқ стандарт А4 (210х295 мм) қоғозга 14 шрифтида 1,5 интервалда ёзилган бўлиши керак;
- майдонлар: чапдан – 3 см, юқоридан, онгдан вф пастдан – 2 см бўлиши шарт;
- electron вариант РТФ форматда топширилиши шарт.
3. Материаллар қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиши керак:
а) текст Microsoft Word текст редакторида терилиши ёки РТФ-умумийликга эга дастурда (OpenOffice дастуридан фойдаланса ҳам бўлади) 14 ўлчамли Тимес New Роман шрифтида терилиши керак;
б) қорақалпоқ ва ўзбек тилларидаги мақолалар Unicode (Тимес New Роман) қодлашни фойдаланган ҳолда, қорақалпоқ ёки ўзбек ҳарифларини уларга ўҳшаш бўлган кирил ёки латин символлари билан алмаштирмасдан. терилиши зарур. АБД, Бодо, Pragmatica КРКП ва шулага ўҳшаш бошқа шрифтлар билан терилган материаллар қабулланмайди;
в) биринчи бетиде УДК индекси кўрсатилади, мақола номи, авнор (авторлар) инициали ва фамилияси, муассаса номи ёзилади, мақола сўнгида – барча аворларнинг имзоси ва телефон номерлари берилади;
г) мақола билан бирга ўзбек, рус ва инглиз тилларида мақола номи, авторларнинг исми шарифлари келтирилган қисқача ҳулоса ( 5 гапдан кам бўлмаган) берилиши керак. Қисқача ҳулосасиз мақола қабул қилинмайди!
д) математик формулаларни киритишда Эқуатион Эдитор формула редактори фойдаланилсин. Структурали кимёвий формулалар график объект кўринишида текстга қойилиши ёки мақолага қўшимч турда WMF форматда берилади. Блоқ-схема, математик ва кимёвий формулаларни одатдаги символлларни бир неча қаторга тенглаш орқали қолда теришга ёл қойилмайди. Мақола текстини ортиқча объектлар – грек алфавити ҳарфлари, ўзгарувчилар ва б. билан юкламаслик керак, символларни текстга қойиш операцияси ёрдамида ёки шрифт типини ўзгартириш орқали бажариш керак;
э) полиграфик имкониятлари чекланганлиги сабабли ҳажимдор иллюстрациялардан (расм, компютер экранидан кўчирилган ва б.) фойдаланмай, унинг ўрнига штрихли расмларни фойдаланишни тавсия этамиз. Иллюстрацияларни Word ҳужжат ичида эмас, айрим график файл кўринишида топшириш керак, не располагая их в документе Word;
ж) мақола матнида ҳар бир расм ва жадвалга ссилка берилиши лозим.
з) адабиётлар рўйхати мақолада берилиши кетма-кетлиги тартибида тузилади. Матнда адабиётга ссилкалар квадрат қавс ичида рақамлар билан берилади. Диссертасия ишлари ва уларнинг авторефератларига ссилка беришга йўл қўйилмайди.
Библиографик кўрсатмалар қуйидагича келтирилади:
- монографиялар учун – муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, асар номи, шаҳар, йили, нашриёт, йили;
- журнал мақолалари учун - муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, журнал номи, йил, жилд ва випуск рақами, бетлари;
- тўпламлардаги мақола ва тезислар учун - муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, тўплам номи, шаҳар, нашриёт, йили, жилд ва випуск рақами, бетлари;
и) Материалнинг сўнгги бетиде муаллиф(лар) албатта имзо чекишади.
Бу эрда келтирилади:
- муаллифинг фамилияси, исми-шарифи (тўлиқ);
- лавозими ва иш жойи, ўқиш жойи (факултет, ОЎЮ, ташкилот ва б. номи тўғри ёзилади);
- илмий даражаси (мавжуд бўлганда);
- аниқ боғланиш учун маълумотлар;
-манзил – иш жойи ва (ёки) уй, индекси билан;
- телефон(лар) ва факс (коди билан);
- electron почта манзили (мавжуд бўлганда);
к) изланувчи-тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабаларнинг материаллари ОЎЮ ларининг тегишли кафедраси, илмий-тадқиқот муассасаларининг бўлим, секторларининг тавсиясига биноан қабул қилинади.
4. Мақолада муассаса бошлиғининг мақолани чоп этиш ҳуқуқини берувч визаси бўлиши, яна муассаса бошлиғи имзоси туширилган илова хати бўлиши зарур.
5. Мақолага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
- муассаса муҳири босилган, мақола муҳокама қилинган кафедра, лаборатория ёки муассаса бўлими мажлиси баённомасидан кўчирма;
- муассаса муҳири билан тасдиқланган мутаҳасислиги мос келувчи икки олимнинг (фан номзоди ёки фан доктори) фикри;
- муассаса муҳири билан тасдиқланган эксперт ҳулосаси;
6. Материаллар журнал редакциясига берилади ва редакцияни жавобгар ишчиси тамонидан Ўзр ФА ҚҚБ нинг иҳтисослаштирилган семинари котибига семинарда муҳокама қилиш учун берилади.
7. Мақола юқоридаги пунктларда кўрсатилган шартлартларни тўлиқ қаноатлантирганда редакцияга қабул қилинади ва редакция ҳодими тамонидан диққат билан танишиб чиқилганган ва ҳосил бўлган саволлар эчилгандан сўнг ҳисобга олинади.