
“Табиий бирикмалар кимёси” халқаро илмий журналининг асосчиси Ўзбекистон Фанлар академияси ҳисобланади. Журнал 1965-йилдан нашр қилинади, 2006-йил 26-декабрда Ўзбекистон нашр ва ахборот агентлиги томонидан рўйхатга олинган (сертификат № 0062).
Журнал инглиз тилига “Чемистрй оф Натурал Compounds” номи (иссн 0009-3130-принт, 1573-8388 онлине) таржима қилинади ва Спрингер (Америка) нашриёти томонидан нашр қилинади.
Ҳозирги вақтда “Табиий бирикмалар кимёси” халқаро журнали Ватанимиз ва чет эл фитокимёгарларининг етакчи илмий журналларидан бири ҳисобланади.
Нашр тиллари: рус ва инглиз тилларида.
Журналнинг мақсади ва вазифалари:
– Илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг кенг доирасидаги мутахассислари, илмий ходимлар, магистрлар ва докторантларни табиий фанлар кимёси соҳасидаги охирги ишланмалар ва ютуқлар билан таништиришдан;
– Олимларнинг халқаро ҳамжамияти олдида “Табиий бирикмалар кимёси” журналининг обрў-эътиборини ошириш мақсадида янги юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ва қўлёзмаларни тақриз қилишни такомиллаштириш ҳисобига эълон қилинаётган материалларнинг илмий салоҳиятини юқори даражага кўтаришдан иборатдир.
Мутахассислик.
Журналда табиий органик бирикмаларни ажратиш, синтез қилиш, кимёвий тузилишини, кимёвий тузилиш ва биологик фаоллик ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш масалаларини ўз ичига оладиган материаллар рус ва инглиз тилларида эълон қилинади.
Журналнинг ноёб хусусиятлари.
Журналда органик кимёнинг 54 та қисми (кичик молекулалали бирикмалар – алкалоидлар, терпеноидлар, флавоноидлар, лактонлар, кислоталар ва бошқалар, юқори молекулалайи бирикмалар – углеводлар, липидлар, оқсиллар ва бошқалар) бўйича обзор мақолалари, тажриба натижалари асосида ёзилган мақолалар ва қисқа хабарлар ҳамда ажратиб олинган табиий бирикмаларнинг биологик фаоллиги (антиаритмик, ситотоксик, антиоксидантлик, антимикроблик, антибактериал ва бошқалар) ҳақидаги маълумотлар эълон қилинади.
Ташкилий қўмита билан биргаликда Институтда ўтказиладиган “Табиий бирикмалар кимёси” бўйича анжуман ва симпозиум материалларини махсус сон ва мақола тезислари шаклида босиб чиқаради.
Ҳозирги вақтда “Табиий бирикмалар кимёси” журналининг ҳажми 17-18 босма табоққа тенг.
Тарқалиш ҳудуди.
“Табиий бирикмалар кимёси” ва “Чемистрй оф Натурал Compounds” журнали (босма ва онлине версиялари) 40 дан ортиқ мамлакатга тарқатилади.
Спрингер нашриёти маълумотига кўра, нашриётда таржима қилинадиган 200 номдаги журналлар ичида “Чемистрй оф Натурал Compounds” журнали 7 ўринни, жаҳонда нашр этиладиган журналлар ичида 35 ўринни эгаллайди. “Чемистрй оф Натурал Compounds” журнали 2001-йилдан бери импакт-факторга эга.
Молиялаштириш манбалари.
Журнал Ўзбекистон Республикасидаги обуначилар ва Спрингер нашриёти маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Бош муҳаррир
Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович
Туғилган вақти: 24-май 1951-йил.
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри.
Йўналиши: Технология
2006-йилдан ҳозирга вақтгача Ўзр ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори.
Сагдуллаев Ш.Ш. кимё фанлари доктори, профессор. Ўсимликлардан доривор препаратлар, биореактивлар, биологик фаол қўшимчалар ва синтетик препаратларни ишлаб чиқишда ва ўсимлик моддалари асосида янги фармацевтик препаратлар яратиш ва саноатга тадбиқ қилиш борасида таниқли олим ва тажрибали ташкилотчи ҳисобланади.
Сагдуллаев Ш.Ш.1973-йил Тошкент политехника институти (кимё технологияси факултети)нинг “Асосий органик ва нефт-кимёвий синтез технологиялари” мутахассислигини тугатиб, инженер-технолог ихтисослигига эга бўлди. У 1973-1974 йилларда Олмалиқ маиший кимё заводида суюқ ювиш воситалари сехида смена бошлиғи лавозимида ишлади. Ўзининг илмий фаолиятини 1975-йил Ўзр ФА Ўсимлик моддалари кимёси институтининг тажриба технология лабораториясида аввал катта лаборант, сўнг кичик илмий ходим лавозимидан бошлади. 2006-йилдан Ўзр ФА ЎМКИ директори ва технология бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Сагдуллаев Ш.Ш. табиий ва синтетик бирикмалар технологиясига бағишланган 250дан ортиқ илмий ишлар муаллифидир, буларга 4 та монография, 50 та патент, 40 дан ортиқ фармакопея мақолалари ва 20 та препаратларни ишлаб чиқариш регламентлари киради. У илмий ва илмий-педагогик кадрлар давлат аттестацияси аъзоси, Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc 27.06.2017. К/В/Т.37.01 Ихтисослашган кенгаш аъзоси. Илм соҳасида кўрсатган фидокорона меҳнатлари давлат томонидан “Шухрат” медали (2006 й.), “Фидокорона хизматлари учун” ордени (2011 й.) билан мукофотланган.
Сагдуллаев Ш.Ш. 2007-йилда “Янги аритмик таъсирга эга бўлган “Аллапинин” доривор препарати асосларини ишлаб чиқариш ва яратиш, тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш ҳамда йирик ҳажмларда ишлаб чиқишни ташкил этиш ” мавзуидаги иши учун бир гуруҳ олимлар қаторида фан ва техника соҳасида 1 биринчи даражали Ўзр Давлат мукофотига сазовор бўлди.
|
Манзил: |
100170, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри. Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77 |
|
Телефон: |
(+998-71) 262-59-13, 262-73-58 |
|
Факс: |
(+998-71) 262-73-48 |
|
Э-маил: |
|
| Сайт: | http://www.springer.com/ биомед/pharmaceutical+science/жоурнал/10600 |