+998 79 223 42 15

“Ўзбекистон кимё журнали” журнали

“Ўзбекистон кимё журнали” нинг таъсис этувчиси Ўзр Фанлар Академияси. Журнал 1957-йилдан буён нашр этилади. Журнал Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида 2006-йил қайта рўхатга олинган қайд рақами № 0047.

Нашр тили: рус, инглиз ва ўзбек тилларида.

Журналнинг мақсад ва вазифалари. Табиий фанлар соҳасидаги олимлар, мутахассислар, магистрлар, талабалардан иборат кенг оммани кимё ва кимё технологияси соҳасидаги ютуқлар ва сўнгги ишланмалар билан таништириш.

Ихтисослиги: "Ўзбекистон кимё журнали"да қуйидаги илмий соҳалар бўйича илмий янгиликка эга экспериментал тадқиқот натижалари нашр этилади: физик, ноорганик, органик, аналитик, коллоид ва мембрана кимёси, нанокимё, юқоримолекуляр бирикмалар кимёси, силикатлар кимёси, металлургия, кимёвий технология жараёнлари ва аппаратураси, нефт ва газ кимёси, ноорганик моддалар технологияси, органик моддалар технологияси, экология ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш.

Журналнинг ноёб хусусиятлари. Журнал кимё ва кимёвий технология соҳасидаги тадқиқодлар ва ишланмаларнинг барча асосий йўналишларини қамраб олади. Журналнинг йўналишига мос алоҳида илмий-техникавий муаммоларга бағишланган махсус сонларни нашр этиш амалиёти мавжуд. Журнал ўзининг сайтига эга, ва унда илмий мақолаларнинг рефератлари, 1800-2000 символдан иборат ҳажмда мунтазам нашр этилиб боради, қуйидаги тузилишда

Abstract

Background (муаммонинг келиб чиқиши)

Пурпосе (мақсади)

Метҳодологй (методологияси)

Оригиналитй (илмий янгилиги)

Финдингс (олинган натижалар)

Keywords (калит сўзлар)

Ҳигҳлигҳтс (хусусиятлар) – бир нечта оддий гапдан иборат, бир қатордан ошмаган (84 та символдан), тадқиқот натижалари келтирилган хулосалар, 2-3 тадан кам бÿлмаган.

References (адабиётлар рўйхати – лотинда)

Тарқатиш минтақаси –рус тилида уч тилдаги реферат билан чоп этилган нашр Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида.

Молиялаш манбаи –Республикадаги обуна ҳисобига.

Бош муҳаррир

Закиров Бахтияр Сабиржанович

Туғилган йили: 19-феврал 1946 й.

Туғилган жойи: Тошкент вилояти

Йўналиши: Ноорганик моддалар технологияси, умумий ва ноорганик кимё

Ўзбекистон Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори. (2012-йилдан – ҳозиргча)

Техника фанлари доктори, профессор

Тошкент вилоятида 1946-йил 19-февралда туғилган.

1970-йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзму) тамомлаган.

Ўзбекистон Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти аспиранти, катта илмий ходими, директор муовини лавозимларида ишлаган. 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, жумладан 5 ихтиро.

5 та фан доктори ва 5 та фан номзодларига раҳбарлик қилган.

2011 й “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.

Манзил:

100170, Ўзбекистон,Тошкент, М.Улуг'бек ко'часи, 77а

Телефон:

(+998-71) 262-56-60

Факс:

(+998-71) 262-79-90

Э-маил:

инфо@узчемж.уз

Сайт:

www.узчемж.уз

Мақолаларни қабул қилиш қоидалари

Журналнинг бўлимлари таҳририятга тақдим этилган материаллар асосида қуйидаги йўналишлар бўйича таҳририят ҳайъати томонидан шакллантирилади: физик, ноорганик, органик, аналитик, амалий кимё ва б.

Журнални илмий нашрларни ҳисобга олиш халқаро системасидан (биринчи навбатда Scopus) рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик, мақолаларга Д.О.И-индексини бериш муносабати билан, журналга йўлланган мақолалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

1. "Ўзбекистон кимё журнали"да қуйидаги илмий соҳалар бўйича илмий янгиликка эга экспериментал тадқиқот натижалари нашр этилади: физик, ноорганик, органик, аналитик, коллоид ва мембрана кимёси, нанокимё, юқоримолекуляр бирикмалар кимёси, силикатлар кимёси, металлургия, кимёвий технология жараёнлари ва аппаратураси, нефт ва газ кимёси, ноорганик моддалар технологияси, органик моддалар технологияси, экология ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш. Материал экспериментал мақола кўринишида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

2. Мақола аввалида (унинг номидан олдин) юқори ўнг бурчакда универсал ўнли классификация (УДК) бўйича индекс қўйилиши керак. Мақола муаллифлар инициаллари ва фамилиялари билан бошланади, сўнгра мақола номи унинг тагида қавс ичида иш бажарилган ташкилот номи, алоқада бўладиган муаллиф электрон почтаси келтирилади. Мақола қўлёзмаси жўнатиш санаси кўрсатилиб, барча муаллифлар томонидан имзоланиши керак. Муаллифлар сони 4 тадан ошмаслиги керак. Хар бир муаллифнинг иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Ўзбекистон Республикасидан мақолалар хатжилдда босма ва электрон (Флеш ёки CD) кўринишда, муаллифлар ва мақола номи кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. Электрон ва босма кўринишдаги (1 экз) мақолалар бир хил бўлиши керак. Бошқа давлатлардан мақолаларни электрон почта орқали юборилади. Таҳририят олинган материал ҳақида хабар беради ва рўйхатга олиш рақамини айтади.

Мақола таҳририятга иш бажарилган ташкилот йўлланма хати ва экспертиза акти билан бирга тақдим этилади.

3. Мақола матнини Халқаро тан олинган ИМРАД (Introduction, Метҳодс, Ресултс анд Discussion) тузилишда, 6 бетдан кам бўлмаган 16 бетгача, оддий тилда, қисқа гаплар билан баён этиш тавсия этилади:

· Номи

· Реферат

· Калит сўзлар (10 та сўз)

· Кириш

· Методлар ва материаллар

· Натижалар ва муҳокама

· Хулоса

· Миннатдорлик (мажбурий эмас)

· Адабиётлар рўйхати – (12 тадан кам эмас)

Реферат 1800-2000 символдан (1 бет матн 14 кегл шрифт "Тимес New Роман" ва интервал -1,5) иборат бўлиб (ўзбек, рус, инглиз тилларида), мақола мазмунини акс эттириши керак. Инглиз тилидаги реферат техник таржима талабларига биноан мутахассис ёки инглиз тили она тили бÿлган шахс томонидан бажарилган бÿлиши керак (акс ҳолда таҳририят мақолани қайтаради). References ни ёзаётганда ÿзбек ва инглиз тилидаги лотин алифбосида “ҳ” ҳарфининг бир хил эмаслигига этибор беринг, кирилл алифбосидаги «х» ҳарфи доимо «ҳ» ёзилади, масалан: кирилл алифбосидаги «Ахмедов» «Аҳмедов» ёзилади, «Ахмедов» эмас.

Қуйида рефератнинг тузилиши келтирилган.

Муаллифлар

Мақола номи

Ташкилот номи

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши

Ишнинг мақсади

Методология

Илмий янгилиги

Олинган натижалар

Калит сўзлар

Хусусиятлар – бир нечта оддий гапдан иборат, бир қатордан ошмаган (84 та символдан), тадқиқот натижалари келтирилган хулосалар, 2-3 тадан кам бўлмаган.

Қуйида 3 та намуна Хусусияталар келтирилган:

Биз тиосулфатни қўллаб рудани бойитиш қолдиқларидан кумушни ажратиб олиш кинетикасини ўргандик

Реаксия тартиби – кислород учун 1, тиосулфат учун 0,07 ва мисс учун 0,26, рН 0,45

288–328 К ҳарорат оралиғида фаолланиш энергияси 1.91 кж·мол− 1 га тенг

Кириш (мақола ҳажмининг тахминан 20%) тадқиқод ўтказилган тор соҳадаги муаммони ёритиш билан бошланади, бадиий ёки илмий-оммабоп кўринишда эмас қатъий илмий тилда. Сўнгра шу соҳада олимлар нима ишлар қилгани, уларнинг ишига ҳавола берган ҳолда (ҳар бир ҳавола тўғрисида бир-икки гап билан бўлсада) айтиб ўтилади, ҳавола қилинган ишларни бир гап билан [3-5] кўринишида қўшиб юбориш мумкин эмас. Ҳаволалар тадқиқот ўтказилган мавзу билан боғлиқ бўлиши керак. Умумий сони 12 тадан кам бўлмаслиги (жумладан: муаллифлар ишларига ҳавола 3 тадан ортмаслиги; хорижий мақолаларга ҳавола 4 тадан, замонавий, 2010-йиллардан кейинги мақолаларга ҳавола 5 тадан кам бўлмаслиги) керак. Кириш қисми қилинган ишларнинг камчиликлари - «оқ доғлар»ни ёритган «танқид»ий кўринишда бўлиб, шундан келиб чиққан ҳолда мақсад ва вазифалар шакллантирилади.

Кириш ҳақида айтилганлар рефератдаги Муаммонинг келиб чиқишига ҳам тегишли, фарқи Кириш қисмидаги материаллар қисқартирилган кўринишда Муаммонинг келиб чиқишига киритилади.

Мақоланинг кейинги қисмлари: «Методлар ва материаллар», «Натижалар ва муҳокама», «Хулоса» ҳам ўз мазмунини ёритиши керак. «Натижалар ва муҳокама» қисмида 4-5 дан 8-12 тагача тадқиқод натижалари келтирилган расм ёки жадваллар бўлиши керак (жадвал, график, диаграмма, фото суърат, спектрлар ва б.). Бир ёки икки расм ёки жадвал билан келган мақолалар тугалланмаган ёки «юзаки» иш ҳисобланиб қайтарилади. Шахсан олинган натижаларнинг муҳокамаси – мақоланинг энг қийин қисми бўлиб, у муаллиф илмий «етуклиги»нинг кўрсаткичидир. Ундан чиқадиган хулоса тадқиқот мақсад-вазифаларига мос бўлиб, келтирилган мақсадга қай даражада эришилганлигини ва қандай муҳим натижалар олинганлигини ёритиши керак.

Адабиётлар рўйхати икки маротаба келтирилади. Биринчи марта – Ўзр ОАК талаблари бўйича оригинал ҳолда, иккинчи марта – халқаро рефератив журналларда амалда бўлган («Chemical Abstracts» га қаралсин) лотин алифбосида. Адабиётларга ҳаволалар матн ичида тўртбурчак қавсда берилади. Камёб манбаларга, патентлар ва депонентланган ишларга ҳаволаларда албатта рефератив журналлар кўрсатилиши керак.

4. Мақола 14 кегл шрифтда "Тимес New Роман", 1,5 интервалда бажарилиши керак. Матн терилишида варақнинг юқорисидан-2 см, чап томонидан-3 см, пастдан-2 см, ўнгдан-1.5 см қолиши керак. Мақоланинг номи ва реферат қисмига қисқартиришлар ва формулалар киритилмаслиги керак. Тушинарсиз қисқартиришлардан фойдаланилмасин. Қисқартиришлар биринчи марта қўлланилганда дарҳол тўлиқ кўриниши келтирилиши керак. Қўлёзма ёзувлар киритилиши мумкин эмас. Аввалдан маълум моддалар учун уларнинг номи берилиши ва мос манбаларга ҳавола келтирилиши керак. Матнда келтирилган барча жадвалларга ҳаволалар берилиши керак. Жадвалнинг барча устунлари номланиши керак. Жадвалларда ҳам қисқартиришдан фойдаланилмасин. Устун сарлавҳасидаги катталикларнинг ўлчов бирликлари б ўлиши керак. Тузилиш формулалари жадвалларда келтирилмасин.

5. Мураккаб бўлмаган кимёвий моддаларнинг номлари ўрнига уларнинг кимёвий формулалари келтирилиши керак, масалан: Набр, CO2, СО2, Н2, Ҳ2СО4, Наоҳ, КОН ва б. Мақолаларда умумий фойдаланадиган қисқартмалардан ва Халқаро ўлчов бирликлари системасида қабул қилинган ўлчов бирликларидан фойдаланиш керак.

6. Матн ичида сўзлар битта пробел билан ажратилади, сўзлар мажбурий бўлиб кейинги қаторга ўтказилмайди. Илтимос: мақолани формулалар билан тўлдирманг. МС Эқуатион (МС Word) редакторида формулалар келтирганда (Стили/Размери) нинг «обичний» кўринишидан фойдаланилсин, каср сонларнинг ўнлик қисмини нуқта билан ажратилсин.

7. График кўринишидаги материаллар оқ-қора рангда бажарилсин. Графиклар МС Excel, Оригин, тузилиш формулалари ChemWind. редакторларида бажарилсин.

8. Расмлар эни 8 см дан ошмасин, улардаги шрифт МС Word нинг 10 шрифтига мос келиши керак. Расмда рамка ва сеткалар бўлмасин. Ўқлардаги катталикларни (фақат символ, вергулдан сўнг пробел ва катталик) расмнинг ташқи томонида келтирилади (сонларни ҳам) расмнинг ичида эмас. Масалан: ўқдаги вақт катталигини т, мин (Вақт, мин эмас) деб кўрсатилади. Экспериментал эгри чизиқлар курсив шрифтлар билан рақамланади. Барча тушинтиришлар расмости ёзувларида берилади. График ичида ҳеч қандай «легенда» ва тушинтирилар қўлланилмасин. Расмлардаги чизиқлар қалинлиги 0,75пт дан кам бўлмаслиги керак.

9. Йўл қўйилмайди: матнни шакллантиришда стиллардан фойдаланишга; шаблонга ўзгартиришлар киритиш ёки ўзининг матн шаклини яратишга; тиниш белгиларидан олдин пробел қўйишга (жумладан – қавс ичида); ундан сўнг битта пробел қўйилади; " Вставить конец страницы " операциясини қўллашга; расмларни МС Word ёрдамида шакллантиришга ва жадвалларни албом кўринишдаги варақларга жойлаштиришга.

10. Муаллифга тўғрилаш учун қайтарилган мақолаларни қайта ишлаб 1 ой мобайнида таҳририятга тақдим этиш шарт (босма ва электрон вариантларини).

11. Муаллиф мақолада келтирилган натижалар учун масъулдир.

12. Таҳририятга йўлланган барча мақолалар рецензиядан ўтказилади. Таҳририят мақолаларни таҳрирдан ўтказиш ва уларни ҳажмидан қатъий назар қисқартириш ҳуқуқига эга.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими