+998 79 223 42 15

«Ўзбекистон археологияси» журнали

«Ўзбекистон археологияси» журнали муассиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Я.Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти ҳисобланади. Журнал 2010 йилдан бошлаб нашр этилиб, 2010 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Матбуот Агентлигида рўйхатга олинган (сертификат №0077 и №004780-10).

Журналнинг асосий мақсади: Биринчи навбатда Ўзбекистон археологиси ва тарихининг турли қирралари бўйича йирик илмий тадқиқотларни нашр этишдан иборат.

Нашр тили: Ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилади.

Журналнинг мақсад ва вазифаси: Илмий тадқиқот муассасалари ходимлари, мутахассислар, ёшолимлар, магистрлар, ва ижтимоий соҳа ходимларини археологияга доир янги маълумотлар билан таништириш.

Мутахассислик. Журналда археология, қадимги ва ўрта асрлар даври тарихи, маданияти ва санъати тарихи, антропология, Ўзбекистон халқларининг этногенези бўйича масалалар кенг муҳокама қилинади.

Журналнинг ўзига хос хусусиятлари. Журнал қуйидаги йўналишлар -мақолалар, илмий хабарлар, ёш тадқиқотчи минбари, халқаро ҳамкорлик, фан тарихи, танқид ва таҳлил, ахборот, некролог бўлимларидан иборат.

Шунингдек журналда маълум бир муаммо, даврлар, ҳалқаро анжуманларга бағишланган махсус сонлар ҳам нашр этилади.

Молиялаштириш манбалари. Журнал институт қошидаги ҳалқаро экспедициялар томонидан молиялаштирилади.

Бош муҳаррир

Ширинов Темур

1950 йилда туг'илган.

Туғилган жойи. Жиззах вилояти.

Ёналиш- тарих

Ислом Каримов номидаги мемориал комплекс раҳбари. (2017 йилдан бошлаб ҳозиргача).

Тарих фанлари доктори, профессор.

Археология ихтисослиги бойича етакчи олим.

Термез давлат университетини тамомлаган.

Дастлаб аспирантурада, кейинчалик Археология институтида илмий ходим, director лавозимларида фаолият кўрсатган.

200 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 4 монография муаллифи.

4 фан номзодлигига раҳбарлик қилган.

2009 йилда хизмат кўрсатган фан арбоби унвони билан тақдирланган.

Манзил:

140151, Ўзбекистон, Самарканд ш., В. Абдуллаэв, 3

Телефон:

(+998-66) 232-15-13

Э-маил:

узарчаэ@academy.уз

Сайт:

www.арчаэологй.уз

Мақолаларни қабул қилиш қоидалари

“Ўзбекистон Археологияси” журнали қадимги ва илк ўрта асрлар сивилизацияси, ўрта асрлар моддий ва маънавий маданиятига оид кенг миқёсда кўрилган ва мунозарали масалалар тадқиқотига бағишланган мақолалар, шунингдек, алоҳида билдиришномалар ва археология фани доирасида муҳим воқеалар тўғрисида қисқача маълумотлар қабул қилинади.

Барча мақолалар таҳририят ҳаъяти томонидан кўриб чиқилади. Таҳририят ҳайъати мақолаларни қабул қилиш ёки рад қилиш, шу билан бирга муаллифга тақризчилар фикрилан келиб чиққан ҳолда материалга ўзгартириш киритишни сўраш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация Комиссияси талаблари асосида барча мақолаларга йўналиши, илмий муаммоси, мазмун-моҳияти тўлиқ очиб берилган қисқагина резюме ва камида 10 та сўздан иборат калит сўзи бўлиши керак бўлиши шарт. Резюме ва калит сўзлар рус тилида тайёрланган мақолалар учун ўзбек ва инглиз тилларида, агар мақола ўзбек тилида бўлса унга мувофиқ рус ва инглиз тилларида берилиши лозим.

Илмий мақола билан бирга берилган албом, рангли ва оқ-қора тасвирда 10 донагача берилиши мумкин. Албомда ва текстдаги албомга тегишли номерлар араб рақамида кўрсатилади (мас: рис. 2; 3-расм; Фиг. 5). Ёзув ўлчами – 14, тиниқлиги камида -300 дпи. Албомга ёзиладиган шрифт тури - (italic) курсивида.

Мақолани тайёрлаш жараёнида фақат Тимес New Роман – форматидаги шрифтдан фойдаланиш керак. Барча кўринишдаги текст парчалари мақоланинг асосий тексти билан бирга бир хил шрифтда расмийлаштирилади. Қадимги авторларнинг лотин ёзувида келтирилган текст парчалари қуйидаги курсивда расмийлаштирилади (мас: Страбо, Х. 5. 14). Рус ва бошқа тиллардаги номларга берилган ҳаволада қавсдан фойдаланилади.

Мақолада иқтибос текст ичида расмийлаштирилади (мас: Петров, 1998. С. 65; Мухтаров, 1991, 22-25 б.).

Адабиётлар рўйхати ишда қуйидаги кўринишда расмийлаштирилади:

Фамилия И.Ш. Китоб номи. Нашр жойи. Йил.

Фамилия И.Ш. Мақола номи // Тўплам номи. № том. Нашр жойи. Йил.

Фамилия И.Ш. Тадқиқот иши номи. Автореф.дис.тарих.фанлари.номзоди. – Нашр жойи. Йил.

Текст парчаларида қайта фойдаланилганда қисқартмаларга (ўша асар) ижозат берилмайди.

Ҳавола белгиси тиниш белгисидан олдин қўйилади. Ҳаволалар фойдаланилган адабиётлар олдидан ва асосий матн тугаганидан кейин алоҳида гуруҳ изоҳи кўринишида расмийлаштирилади.

Қисқартма рўйхатида нашриёт жойлашган шаҳар номлари Москва, Ленинград, Санкт-Петербург, Берлин, Cambridge, Леипзиг, New Ёрк, Охфорд, Парис қисқартириб кўрсатилади ( мас: М., Спб, НЙ, П.).

Барча илмий мақолалар соҳа мутахассисининг тақризи ва тавсияси асосида қабул қилинади.

Муаллифларнинг мазмун-моҳият жиҳатидан журнал йўналишига тўғри келмайдиган, юқоридаги талабларга мос равишда расмийлаштирилмаган мақолалар “Ўзбекистон археологияси” журнали таҳририят жамоаси томонидан қабул қилинмайди!

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими