
“Ўзбек тили ва адабиёти” журналининг муассиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳисобланади. Журнал 1958-йилдан буён нашр этилади. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2017-йил 19-октабрда рўйхатга олинган. Гувоҳнома № 0053.
“Ўзбек тили ва адабиёти” – ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослиги масалаларини кенг ёритувчи мамлакатимиздаги ягона илмий-академик журнал. Журналда илмий-адабий жараён таҳлил қилиниб, ўзбек тили ва адабиёти, фолклор соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, бу фанлардаги энг сўнгги изланишлар натижалари, муҳим ва долзарб муаммолар, баҳс-мунозаралар, мумтоз меросимизнинг эълон қилинмаган намуналари, шунингдек, тилшунослик, адабиётшунослик ва фолклоршуносликка оид назарий масалалар ёритиб борилади.
Журнал тили: ўзбек тили.
Мақсади ва вазифалари: Тилшунослик, адабиётшунослик ва фолклоршуносликнинг муҳим назарий масалалари ва долзарб муаммоларига бағишланган илмий ва мунозарали мақолаларни ёритиб бориш, бу фанлардаги энг сўнгги изланишлар натижалари, янги тадқиқотлар билан кенг ўқувчилар оммасини таништириб ва бошқалар.
Ихтисослиги: Журналда тилшунослик, адабиётшунослик ва фолклоршунослик йўналишидаги мақолалар чоп этилади.
Тарқатиш ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси
Даврийлиги: Икки ойда бир марта
Молиялаштириш манбаи: Асосий молиялаштириш обуна тушуми ҳисобидан.
Ҳажми: 70х108 форматда, 128 саҳифада.
Адади: обуначилар сонига кўра белгиланади.
Бош муҳаррир
Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич
Туғилган санаси: 1951-йил 9-январ
Туғилган жойи: Фарғона вилояти
Йўналиши: Тилшунослик
Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти директори (2010-йилдан ҳозиргача)
У 1978-йилда номзодлик, 1984-йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган, 1988-йилда унга профессор илмий унвони берилган. 1991-йилда Ўзбекистан Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.
Н.Маҳмудов кенг қамровли филолог сифатида тилшунослик, адабиётшунослик, маданиятшунослик, маънавият-маърифат масалалари бўйича изланишлар олиб боради. Унинг мазкур йўналишларда эълон қилган 400 га яқин ишларининг 50 дан ортиг'и алоҳида китоблардир. 14 фан номзоди ва 4 фан доктори тайёрлаган.
“Дўстлик” ордени билан тақдирланган (2018).
|
Манзил: |
100060, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри. Шаҳрисабз тор кўчаси, 5-уй |
|
Телефон: |
(+998-71) 233-36-50 |
|
Факс: |
(+998-71) 233-71-44 |
|
Э-маил: |
Мақолаларни қабул қилиш қоидалари
“Ўзбек тили ва адабиёти” журнали учун тақдим этиладиган мақолалар матни компютерда Wordning 14 шрифт 1,5 интервалда А4 форматли стандарт оқ қоғознинг бир томонида ёзилган бўлиши ва 2 нусхада электрон шакли билан бирга топширилиши шарт.
Мақолага унинг ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги қисқача асосий мазмуни, таянч сўз ва иборалар ҳамда муаллиф ҳақидаги мухтасар маълумот илова қилиниши талаб этилади.
Мақола аниқ ва равшан, хатосиз терилган бўлиши, 8–10 саҳифадан ошмаслиги керак. Журналга келган мақола тақризга берилади ва ижобий тақриз олган тақдирда журналди чоп этилади.
Мақолаларда фойдаланилган мисол, кўчирма, маълумотларнинг аниқлиги учун муаллифлар жавобгар ҳисобланади.