+998 79 223 42 15

“Назарий ва клиник тиббиёт” журнали

“Назарий ва клиник тиббиёт” журнали Халқаро илмий журнали Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошида таъсис этилган.

Журнал 1999-йилдан чоп этилмоқда, ва 04.05.2007 й. Ўзбекистон Республикасининг ахборот ва алоқа Агентлигида қайта регистрациядан ўтказилган - № 0255.

ИССН (2091–5853)

“Назарий ва клиник тиббиёт” журнали Ўрта Осиё ва МДҲ давлатларида тиббиёт, биология ва молекуляр генетика соҳаларида танилган илмий журналлардан бири деб ҳисобланади. Асосий вазифаси йирик илмий тадқиқотларнинг ютуқларини Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ давлатларининг илмий ҳодимлари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, врачлар, фармацевтлар, докторантлар, ҳамда аспирантлар билан магистрлар орасида тарғиб қилувчи маълумотларни чоп этиб тарқатишдир.

Нашрнинг тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Журналнинг мақсад ва вазифалари – биология ва тиббиёт, биотиббиёт, биофизика, биокимё, молекуляр генетика, вирусология ва клиник тиббиёт соҳаларидаги илмий ютуқлар хақида маълумот бериш, тажриба алмашиш, илмий янгиликларни ёритиш, монографияларни рецензиялашдан иборат. Тиббиёт ва биология ихтисосликларидаги долзарб мавзуларга бағишланган махсус сонлар ва шарҳлар чоп этиш қўлланилади, ҳамда халқаро анжуманлар - конгресслар, симпозиумлар ва сездлар материаллари ёритилади.

Мутахассислиги: Журналда турли тиббиёт ва биология соҳаларнинг шарҳлари ва оригинал илмий мақолалар чоп этилади.

Журналнинг нодир хусусиятлари: Академик институтларнинг олимлари – биологлар, кимёгарлар, физиклар кўп вақтдан бери Ўзр Ссвнинг институтлари ва олийгоҳлари билан ҳамкорликда тиббиёт муаммолари устида ишлаб келмоқдалар. Ўзр ФА институтларида ишлаб чиқилган кўпгина дори воситалари, реактивлар тўпламлари, диагностик тест-тўпламлар, ускуналар тиббиёт амалиётига жорий этилмоқда. Журналда юртимиздаги илмий тадқиқотларни мунтазам равишда ёритиш тадқиқотчилар ва қатор тиббиёт ва академик мутахассисларига олган билимларини фаол ишлатишга имкон яратади. Журнал Ўзбекистон ва чет давлатлар биотиббиёт, биофизика, биокимё, молекуляр генетика, вирусология ва клиник тиббиёт ихтисослигида йўналтирилган олимларнинг ютуқларини фаол равишда чоп этувчи ва тарғиб қилувчи нашрдир.

Тарқатилаётган регионлар: Ўзбекистон Республикасининг барча регионлари, МДҲ ва яқин хорижий мамлакатларда. Журнал Россиянинг Илмий Ситирлаш Индекси (РИНС) электрон илмий кутубхонасига киритилган.

Молиялаштириш манбалари: хўжалик шартномалари, обуна бўлиш.

Бош муҳаррир

Арипова Тамара Ўктамовна

Туғилган санаси: 11.07.1953

Туғилган жойи: Самарқанд

Йўналиши: иммунология

Ўзр ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти директори.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Тошкент Давлат Тиббиёт институтини (ҳ.в. ТТА) 1976 й. тамомлаган

Арипова Т.У. 350-тадан ортиқ илмий ишлар чоп этган (улардан 180таси Ўзр мустақиллигидан кейин), шу қаторда 9та монография, 2та патент муаллифи, 3та халқаро муаллифлик гувоҳномаси, 42та услубий тавсиялар.

7 нафар фан доктори ва 13 нафар кандидатлар тайёрлаган.

Манзил:

100060, Ўзбекистон, Тошкент, Й. Ғуломов кўч., 74

Телефон:

(+998-71) 233-92-83

Факс:

(+998-71) 233-08-55

Э-маил:

иммунологй2015@маил.ру

Сайт:

иммунологй.уз

Мақолаларни қабул қилиш қоидалари

  1. Мақола икки нусхада ва электрон шаклда тақдим этилиши керак. Оригинал мақолаларнинг хажми, шу билан бирга жадваллар, расмлар, адабиётлар ва хулоса 8-12 варақдан; шарҳлар ва лексиялар – 10-15 варақдан ошмаслиги керак. Мақола компютерда 1,5 интервал ва Тимес New Роман 14 шрифтида терилиши лозим.

  2. Мақола корхона раҳбарининг чоп этишга рухсати ва имзоси бўлиши керак, мақоланинг охирида барча муаллифларнинг имзоси, мухаррирлик ишлари бўйича масъул муаллифнинг электрон почтасининг адреси ва телефон рақами бўлиши лозим.

  3. Мақола ишлар бажарилган муассасанинг расмий йўлланмаси, рецензия ва эксперт хулосаси билан тақдим этилиши керак. Расмий йўлланмада барча муаллифларнинг фамилияси, ва мақола номи келтирилиши лозим.

  4. Чиқарилиш маълумотларида қуйдагилар кўрсатилади: а) ишланманинг номи; б) муаллифларнинг фамилияси ва инсиаллари (мақолада ва адабиётлар рўйхатида инициаллар фамилиядан кейин қўйилиши керак); в) ишланма бажарилган муассасанинг номи келтирилади; г) шаҳар.

  5. Мақола синчиклаб текширилган бўлиши керак ва қуйдаги қисмлар келтирилган ҳолда тузилиши лозим: кириш қисми (долзарблик), муаммо ўрганилганлик даражаси, тадқиқот мақсади, материал ва усуллар, олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси, хулосалар, адабиётлар рўйхати. Кириш қисмдан ташқари қолган қисмлар ажратилиши керак. Мақола номи қисқа ва 10 та сўздан ошмаслиги лозим. Мақоланинг мохияти қисқа ва аниқ яъни узун тариҳий муқаддималарсиз баён қилиниши керак. Тадқиқотларда олинган натижаларни хулоса ва хотималарини ишонарлигини статистик ишловсиз баҳолаш қийнчилик туғдирса, рақамли маълумотларни статистик қайта ишлаш шарт. Оригинал тадқиқий мақолалар янгилик бўлиши шарт ва кенг танилган маълумотларни қайтармасликлари керак.

  6. Иллюстрациялар матнда тақдим этилади ва расм тагида унинг рақами ва тушунтириш сўзи ёзилади. График ва схемаларда тушунтириш сўзлари кўпаймаслиги даркор. Микрофотографиялар, фото ва расмлар оқ-қора рангда бўлиши шарт.

  7. Жадваллар матнда келтирилади ва ихчамлашган, кўргазмали, номланган ва номи ичида келтирилган маълумотларга мос бўлишлари керак. Барча жадвалда келтирилган рақамлар матнда келтирилган рақамлар билан мос ва статистик қайта ишланган бўлиши шарт.

  8. Қўлланилаётган дори воситалари ва уларни юбориш усуллари Ўзр ССВ нинг Фармакологик кўмитасида тасдиқланган ва клиникада қўллаш учун рухсатномаси бўлиши керак. Тиббиёт-ижтимоий экспертиза ва реабилитацияда қўлланилаётган янги ускуналар, аппаратлар ва инструментларга Ўзр ССВ нинг янги тиббий техника бўйича рухсатномаси бўлиши шарт.

  9. Умумий қабул қилинган қисқартмалардан ташқари қисқартиришларга рухсат этилмайди. Шартли белгилар биринчи келтиришда тўлиқ ёзилади.

  10. Мақолада қўлланилган адабиётларнинг рўйхати келтирилиши лозим, ва улар қуйидаги кўринишда бўлиши шарт: Манбалар алифбо тартибида, муаллифларнинг фамилияси ва инсиаллари кўрсатилган ҳолда, аввал маҳаллий кейин хорижий муаллифлар келтирилади. Китоблар, мақолалар, журналлар, нашр этилган жойи, нашриёт, чоп этилган йили, томи ва чиққан сони, варақлар “боши” ва “охири” тўлиқ кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. Юртимиз муаллифларининг чет тилида чоп этилган ишлари умумий рўйхатнинг хорижий муаллифлар қаторида алифбо тартибида келтирилади, ва хорижий муаллифларнинг рус тилида нашр қилинган мақолалари – маҳаллий авторлар қаторида, умумий алифбо тартибида келтирилиши лозим. Жами манбалар рақамланиши керак ва уларнинг рақамлари мақола матнидаги рақами билан бир хил бўлиши шарт. Муаллифнинг бир неча ишлари ситирланса (жумладан ҳаммуаллифлар) рўйхатда улар кетма-кет жойлашиши керак. Диссертацияларнинг авторефератлари келтирилса уларнинг номи кўрсатилиши лозим. Нашр қилинмаган манбаларга мурожаат қилиш мумкин эмас. Библиографиянинг аниқлиги маъсулияти муаллифга юкланади.

  11. Оригинал мақолага УДК (универсал ўнлик классификацияси рақами) рақами қўйилиши лозим, резюме (мақоланинг қисқа мазмуни) рус, инглиз ва ўзбек тилида, жами муаллифларнинг фамилиялари ва мақоланинг номи кўрсатилади. Резюмеларда қисқартмаларга рухсат этилмайди (умумий қабул қилинганлардан ташқари). Резюмеларга калит сўзлари келтирилиши лозим. Резюменинг хажми 250 сўздан ошмаслиги шарт.

  12. Бошқа нашрларда чоп этилган ёки нашр қилишга юборилган мақолалар таҳририятга тақдим этилиши мумкин эмас.

  13. Таҳририят материалларни қабул қилингандан сўнг бир ой муддат давомида рецензия қилиб, чоп этиш ҳақида қарор чиқаради.

  14. Юқорида айтиб ўтилган қоидаларга амал қилинмаса ва рецензент томонидан кўрсатилган камчиликлар такрорланса мақола чоп этишга қабул қилинмайди.

  15. Таҳририят ишланмаларни қисқартириш ҳуқуқини ўз зиммасига олади

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими