+998 79 223 42 15

«Механика муаммолари» журнали

«Механика муаммолари» Ўзбекистон журналининг таъсис этувчиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳисобланади. Журнал 1992 йилдан бери чоп этилади, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигидан қайта рўйҳатдан ўтказилган (сертификат №0050, ИССН 2010-7250).

Журналда умумий механика, деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси, суюқликлар, плазмалар ва газлар механикаси, грунтлар механикаси ва механиканинг турли сохаларда (қурилиш, сув муаммолари, энгил саноат механикаси, қишлоқ ҳўжалиги машиналари, автотранспорт, темир йўл сохаларида) қўлланилиши, саноат корхоналарининг механика бўйича мақолалари анъанавий нашр этилади.

Нашр тили. Ўзбек, Рус ва Инглиз тиллари.

Журналнинг мақсади – илм-фан ривожига ёрдам бериш учун, механика ва унинг татбиқи соҳасидаги янгиликларни, тадқиқотлар натижаларини, ютуқларини ва янги ғояларини илмий ходимларга, мутахассислар, магистрлар, докторантлар, фан ва техника сохасида ўзаро боғланган мутахассисларга этказишдан иборатдир.

Асосий вазифаси:

  • Механика ва унинг татбиқи сохасидаги юртимиз ва хорижий олимларнинг илмий-тадқиқот, илмий-амалий ва экспериментал фаолияти натижаларини акс эттириш;

  • Олий таълим профессор-ўқитувчилар, ИТИ ва ишлаб чиқариш ҳодимларини тадқиқотлар натижалари балан таништириш;

  • Илмий ташкилий муҳит ташкил этиш ва Ўзбекистон фани асосий ютуқларини тарғиб этиш;

  • Фанда дунёнинг яқин ва узоқ хорижий давлатлари ҳамкасблари орасида маваффақиятлар ва тажрибалар алмашиш;

  • Юқори даражадаги мутахассис ҳисобланувчи, обрў қозонган муаллифларни журналда мақола чоп этишга жалб қилиш;

  • Россия ва ҳорижий машҳур мутахассисларни жалб қилиб тахририятни ва рецензентлар гурухини кенгайтириш;

  • Ҳалқаро маълумотлар базасига қўшиш;

  • Ўзбекистонда ва хорижда журналнинг ҳаммабоп ва очиқлиги ошириш.

Ихтисослиги. Журналда механика ва унинг татбиқи сохасидаги мақолалар нашр этилади.

Журналнинг ўзига хослиги. Журнал умумий механика, деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси, суюқликлар, плазмалар ва газлар механикаси, грунтлар механикаси ва механиканинг турли сохаларда (қурилиш, сув муаммолари, энгил саноат механикаси, қишлоқ ҳўжалиги машиналари, автотранспорт, темир йўл сохаларида) қўлланилишидаги ҳамма асосий йўналиш тадқиқотларини қамраб олади. Техноген ва табиий характердаги фавқулодда ҳолатларда хавфни камайтириш, баҳолаш бўйича тавсияномалар (сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқа.). Махсус сонларида журналнинг тематикаси бўйича алоҳида илмий-техник муаммоларга бағишланган, жумладан ҳалқаро конференсия, симпозиум ва семинарлар материаллари чоп этилади. Алоҳида рубрика остида ёш олимларнинг мақолалари, илмий ахборотлар, механика янгиликлари (хроника) чоп этилади. Журнал техника ва физика-математика фанлари бўйича илмий даража олиш учун тадқиқотчиларнинг мақолалари чоп этиладиган механика соҳасидаги Ўзбекистоннинг асосий илмий нашри ҳисобланади.

Журнал Ўзбекистон Республикасининг барча регионлари бўйича тарқатилади.

Маблағ билан таъминлаганлиги – журнал ўз ўзини қоплаш ҳисобига ишлайди.

Бош муҳаррир

Рашидов Турсунбай

Туғулган йили: 1934 йил 25 май,

Туғулган жойи: Тошкент шаҳри,

Йўналиши: Механика,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори. Мураккаб тармоқли эр ости иншоотлари сейсмодинамик назариясининг асосчиси ва муаллифи, республикада сейсмик мустаҳкамлик илмий мактабининг раҳбари, механика соҳасидаги ҳар томонлама илмий изланишларни ва унинг натижаларини халқ ҳўжалигига тадбиқ қилишнинг ташкилотчиси, Ўзбекистонда фан, техника ва олий таълимни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган жамоат арбоби.

Т.Рашидов 1934 йил 27 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1951 йили Ўрта Осиё Давлат (Ўзбекистон Миллий) университетининг физика-математика факултетига ўқишга кириб, уни 1956 йилда «Механика» мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган. Университетни тугатгач, академик М.Т.Ўрозбоэв раҳбарлигида аспирантурани ўтади ва 1959 йили аспирантурани тугатгач, Ўзр Фанлар академиясининг Механика институтига йўлланма бўйича ишга кирди, у эрда кичик илмий ходим лавозимидан(1959 йил) то институт директори (1966 йил 26 апрели-1974 йилгача) лавозимигача кўтарилди. 1959 йилдан буён узлуксиз шу институтнинг «Сейсмодинамика» бўлимига раҳбарлик қилмоқда. Т.Рашидовнинг дастлабки ишлари бинолар ва узун эр ости қувурларининг сейсмик кучлар таъсиридан тебраниши масалаларига қаратилган бўлиб, грунт билан иншоотнинг ўзаро нисбий алоқадорлигини ҳисобга олган ҳолда сейсмик мустаҳкамлик динамик масалаларини эчишга бағишланган.

Т.Рашидов 17 монография, 500 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган бир қанча муаллифлик гувоҳномаларига эга, 50 дан ортиқ илмий асарлар ва тўпламларга масъул муҳаррирлик қилган, унинг бевосита раҳбарлигида 6 та фан доктори ва 40 дан ортиқ фан номзодлари ва Пҳд тайёрланган. Шогирдларидан 5 киши Ўзбекистон Республикаси Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, 15 киши эса Ёшлар ташкилотининг фан ва техника соҳасидаги мукофотига сазовор бўлишган. Шогирдларининг кўпчилиги вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари ҳамда йирик корхоналар раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари ва кафедра мудирлари бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Абу Райхон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат ва собиқ Иттифоқ Вазирлар Маҳкамаси қурилиш йўналишидаги мукофотининг совриндори. 2018 йил «Меҳнат Шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Манзил:

100125, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси 31

Телефон:

(+998-71) 262-78-34

Факс:

(+998-71) 262-71-32

Э-маил:

тур.рашидов@лист.ру

Сайт: http://www.ujpm.uz

Мақолаларни қабул қилиш қоидалари

Мақола хажми 4-5 бетдан ошмаслиги керак. Мақола матни А4 форматда, Microsoft Word редакторида электрон вариантда топширилиши керак. Бетлар чегараси чапдан – 2 см; ўнг, тепа, пастдан – 2.5 см. Мақола матни бир интервалда, 11 пт ўлчамли Тимес New Роман шрифтида ёзиб, 2 нусхада топширилади. Ҳар бир нусхада мақола охирида муаллифлар имзоси бўлиши талаб этилади.

Мақолага адабиётлар рўйхати, ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация қўшимча қилинади (ҳажми 3-4 қатор). Мақолани биринчи бетида УДК, муаллифнинг (муаллифлар) исми фамилияси, мақолани номи бош харфлар билан ёзилган бўлиши керак. Адабиётлар рўйҳатидан кейин мақола тақдим этилаётган институт ёки ташкилот номи ва мақола топширилган сана кўрсатилиши. Алоҳида бетда мақола тақдим этаётган муаллифлар хақида маълумотлар, электрон почта манзили ва улар билан боғланиш мумкин бўлган алоқа телефонлари келтирилади.

Ҳар бир мақолага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: экспертиза хулосаси; лаборатория (кафедра) ёки муаллиф ишловчи ташкилот семинари хулосаси; журналнинг бош редактори академик Т.Р. Рашидов номига ташкилот раҳбаридан расмий хат.

Тақдим этилган мақола бир неча марта дастлабки экспертизадан ўтказилади. Экспертиза натижаларига боғлиқ ҳолда мақола муаллифга қайтарилмайди. Мақолани журналда чоп этиш масаласини бош мухаррир тақдим этилган мақола йўналиши бўйича тахририят аъзолари билан биргаликда ҳал қилади. Мақолага рецензентнинг кўрсатган камчилликлари муаллиф тўғрилаб қайтадан таҳририятга топширади. Қайта ишланган мақола тахририятда қайтадан кўриб чиқилади. Янги вариантдаги мақоланинг қўл ёзмаси тайёр бўлганидан сўнг, муаллиф рецензентнинг кўрсатган камчиликлари ва саволларига батафсил жавоб бериб, қайта ишлаш жараёнида мақолага киритган ўзгартиришларини келтириб ўтилган хат қўшимча қилади. Мақола чоп этишга қабул қилингандан сўнг мақола редактор томонидан тахрир қилинади.

Адабиётлар рўйҳати

Ҳаволада адабиётларга кўрсаткичлар квадрат қавслар ичида ва учраш тартибида кўрсатилади. Адабиётлар рўйхати мақола охирида ГОСТ талабларига мос ҳолда расмийлаштирилади (қуйида адабиётлар рўйҳатини расмийлаштириш бўйича мисоллар келтирилган).

  1. Ляхов Г.М. Волни в грунтах и пористих многокомпонентних средах. М.: Наука, 1982. – 286с.

  2. Сагдиэв Х.С., Саидий С.А., Тешабоэв З.Р., Фасахов В.Г. Инженерний анализ последствий землетрясения 20.07.2011 г. // Проблемы механики. 2011. № 2. С. 8 – 13.

  3. Ашрабов А. А. К исследованию контактних взаимодействий в трешинах железобетонних элементов // Сб. трудов РААСН. М., 2009. С. 89 – 94.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими