
«Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари» Республика фанлараро илмий-назарий журнали (ИССН 2181-8231).
«Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари» фанлараро илмий-назарий журналининг таъсисчилари: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги.
Журнал 2018 йилдан нашр қилина бошланди, 2017 йил 29 августда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рўйхатга олинган. (Гувоҳнома № 0848).
«Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари» журнали бир йилда икки маротаба нашр қилинади.
Мақолалар таҳрир ҳайъати аъзолари томонидан илмий мезонлар (янгилиги, долзарблиги, аҳамияти ва ҳ.к) асосида тақриз қилинади.
Нашр тили: ўзбек, рус, инглиз.
Журналнинг мақсади ва вазифалари. Журналда Ўзбекистоннинг ижтимоий-ciyosiy, иқтисодий ва маданий ҳаётида содир бўлган тарихий воқеа ва жараёнларга бағишланган, уларнинг мазмун-моҳиятини ёритувчи таҳлилий материаллар эълон қилинади. Шунингдек, нашрда энг янги тарихни тадқиқ этишнинг хориж тажрибасини ўрганиш масалалари ҳам ўрин олади. Мақолалар тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва талабаларга Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишга илмий-методик жиҳатдан кўмак беради. Чоп этилган ишлар ўқувчиларда мамлакат тарихига оид ҳаққоний ва чуқур билимларни шакллантиришга хизмат қилади.
Журналда тарих ва бошқа гуманитар-ижтимоий фанлар соҳасида олиб борилаётган ҳамда ХХ– ХХИ асрларда Ўзбекистон ва хориж мамлакатлари ижтимоий-сиёсий ривожланишининг долзарб масалалари билан боғлиқ фундаментал ва назарий-амалий тадқиқотларнинг натижалари чоп этилади. Шунингдек, нашрда монографиялар ва мақолаларга тақризлар, халқаро конференсиялар ва семинарлар якунлари бўйича маълумотлар, китоблар ва эсселарга обзорлар ҳам эълон қилинади.
Бош муҳаррир
Рахимов Мирзохид Акрамович
Туғилган санаси: 1974 йил 13 июл.
Туғилган жойи: Нурота шаҳри.
Йўналиши: Тарих, халқаро муносабатлар т.ф.д., проф.;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими раҳбари
(2017 й. – ҳозирги вақтгача);
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори.
1996 йили Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган.
160 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 20 дан ортиқ монографиялар муаллифи.
1 фан номзоди, 1 фалсафа докторини тайёрлаган.
2017 йил 7 августда ўтказилган Таъсисчилар йиғилишида тайинланган.
|
Манзил: |
100060, О'збекистон, Тошкент, Шаҳрисабз тор кўчаси, 5 уй, |
|
Телефон: |
(+99871) 233-37-01 |
|
Э-маил: |
|
| Сайт: |
Мақолаларни қабул қилиш қоидалари
Мақолалар уч тилда – ўзбек, рус, инглиз тилларида қабул қилинади ва қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1. Мақола Microsoft Word матн муҳарририда ёки Ртфда ёзилган 1 интервал, Тимес New Роман шрифтидаги 12 бетдан кам бўлмаган (обзор мақолалар 20 бетгача) матн ҳолида бўлиши зарур. Варақнинг юқориси ва пастидан – 2 см, чап томонидан – 3 см, ўнгдан – 1,5 см, хатбошида 1,25 см жой қолиши керак. Жадваллар, расмлар ва адабиётлар билан биргаликда барча саҳифалар рақамланади. Жадваллар ва расмлар (оқ-қора) матн ичига жойланади.
2. Журнал таҳририятига муаллифлар ҳамда мақоланинг номланиши кўрсатилган ҳолда босма нусхаси ва электрон шакли топширилади. Мақола электрон почта орқали юборилиши мумкин. Қўлёзма муаллифлар томонидан имзоланган ва барча ҳужжатлар билан тақдим этилади: мақола, мақолага ташқи ва ички тақризлар (1 нусхадан).
3. Мақолани расмийлаштириш тартиби: мақоланинг номланиши; муаллифларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, илмий даражалари; ташкилот(лар) номи; муаллифлардан бирининг э-маил почтаси; ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация (200-300 сўз) ва калит сўзлар; мақола матни (кириш, материаллар ва методлар, натижалар, хулоса), адабиётлар рўйхати (АРА услубида расмийлаштирилган).
4. Мақолалар Тошкент ш., Шаҳрисабз тор кўчаси, 5 уй, 8-қаватида қабул қилинади. Телефон: +99871 233-37-01.
Электрон почта: uzconhistory@academy.уз
Журнал мақолалари илмий мақолаларга қўйиладиган асосий мезонларга мос келиши керак.
Шу мақсадда,
- мавзу долзарб ва амалий характерда бўлиши;
- тадқиқот мавзуси бўйича назарий ёндашувларнинг обзори тақдим этилиши;
- назарий баҳс бўйича муаллифнинг мустақил муносабати аксланиши;
- назарий обзор тадқиқот жавоб берадиган аниқ саволлар билан тугалланиши;
- мақолада муаллифнинг шахсий гипотезаси ифодаланиши;
- муаллиф фойдаланаётган тадқиқот методологияси аниқ белгиланиши ва асосланиши;
- тадқиқ этилаётган муаммо баёни илгари сурилаётган гипотеза доирасидан чиқмаслиги;
- ўрганилаётган ҳодиса/ жараёнларнинг нафақат тавсифи (қандай?), қолаверса, сабаблари (нимага?) тақдим этилиши;
- мақолада тадқиқот саволларига жавоб беришга кўмаклашадиган маълумотлар бўлиши;
- фойдаланилаётган манбаларнинг ҳаққоний ва ишончли бўлиши;
- мақолада заруратга қараб, миллий ва хорижий ташкилотларнинг сўнгги статистик маълумотлари ўрин олиши;
- тадқиқот янгилиги билан ажралиб туриши керак.
Тақризлар муаллифлари илмий тадқиқотни қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилишлари керак: долзарблик даражаси, методология, танланган структуранинг мантиқийлиги, асосий тезиснинг исботланганлиги, маълумотлар ва хулосаларнинг ишончлилиги ҳамда бошқа.
Илмий мақолаларни ёзиш бўйича услубий тавсиялар ва фойдали адабиётларни Марказ вебсайтида топиш мумкин (http://www.tmarkaz.uz).